currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларБахмутнинг тақдири ҳали ҳам аниқ эмас: “Вагнер” ХҲК 1 июнгача шаҳарни тарк этади

Бахмутнинг тақдири ҳали ҳам аниқ эмас: “Вагнер” ХҲК 1 июнгача шаҳарни тарк этади

Ўзбекистон

calendar

23.05.2023

eye

1 038

Бахмутнинг тақдири ҳали ҳам аниқ эмас: “Вагнер” ХҲК 1 июнгача шаҳарни тарк этади

Киев шаҳар учун жанглар давом этаётганини ва Украина қўшинлари шаҳар ғарбидаги мустаҳкамланган ҳудудни назорат қилаётганини даъво қилмоқда. Харков вилояти ва Днепр Россия томонидан ўққа тутилишда давом этмоқда. Жанг давом этаётгани сабабли Бахмутнинг тақдири ҳали ҳам аниқ эмас. Украина қўшинлари шаҳар ғарбидаги мустаҳкамланган ҳудудда ўз ўрнини сақлаб қолаётганини, Бахмут шимоли ва жанубидаги ҳудудлар учун жанглар давом этаётганини таъкидламоқда. Бундан ташқари, украиналик ҳарбийлар фронтнинг айрим қисмларида рус қўшинларини чекинишга мажбур қилаётганини даъво қилмоқда. Aввалроқ “Вагнер” ҲХК раҳбари Евгений Пригожин Бахмут бутунлай Россия назорати остига ўтгани, унинг жангчилари позицияни Россия Мудофаа вазирлигига топширгандан сўнг 1 июнга қадар шаҳарни тарк этишини айтган эди. Шаҳар учун бир неча ой давом этган жангларда иккала томон ҳам катта йўқотишларга учради. Украиналик шифокорлар ярадорларни фронт ортига ўтказмоқда. Шу билан бирга, Россия фронтнинг бошқа йўналишларида ҳам жанг олиб бормоқда. Сўнгги 24 соат ичида Харков вилоятидаги камида 23 та чегара ва фронтга яқин аҳоли пунктлари уларнинг нишонига айланган. Россия Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, рус қўшинлари Днепр аэродромига тунги вақтда аниқ бошқариладиган қуроллар билан зарбалар берган. Украина Фавқулодда вазиятлар давлат хизмати ўз объектларидан бири ўққа тутилганини даъво қилмоқда, унинг раҳбарининг сўзларига кўра, бу Женева конвенциясини қўпол равишда бузиш ҳисобланади.

Улашиш:

Бошқалар

13-ноябр 2025, 11:22
863

Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб

Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.


24-октябр 2025, 04:21
840

Шахс ўзининг хабарисиз номига кредит тузилишининг олдини олиши мумкин

Қонунчиликка кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими тузилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битими тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.


30-октябр 2025, 07:11
629

Никоҳ шартномаси — оиладаги ишончнинг кафолати

Никоҳ шартномаси — бу оддий қоғоз эмас.


23-октябр 2025, 05:22
533

Олий таълимда тарбиянинг янги устуни: Тьюторлик институти касбий босқичда

Қарорнинг энг муҳим янгилиги — тьюторлик лавозимининг мақомини оширишдир. Низомда тьюторлик асосий меҳнат фаолияти эканлиги аниқ белгиланди.

Мавзуга доир янгиликлар: