Ҳуқуқ
03.10.2026
47

Марказий банк бошқарувининг айрим идоралараро норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга қўшимчалар киритиш ҳақидаги қарори Адлия вазирлигида 2026 йил 30 сентябрда 3948-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди.
Қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан бир ой ўтгач кучга киради. Унга кўра, банклар кредит рекламаларида қарзни ўз вақтида тўламаслик хавфли экани ҳақида огоҳлантириш бериши шарт.
Расм, видео ёки аудио шаклидаги рекламаларда бундай огоҳлантириш реклама майдони ёки вақтининг камида 10 фоизини эгаллаши керак.
Кредит шартномасининг биринчи саҳифасида ҳам қарзни ўз вақтида тўламаслик оқибатлари ҳақида огоҳлантириш жойлаштирилади. У саҳифанинг камида 30 фоизини эгаллаши керак.
Огоҳлантиришда қарз ўз вақтида тўланмаган тақдирда юзага келиши мумкин бўлган оқибатлар кўрсатилади. Жумладан, қарз миқдори ортиши, мол-мулк ва банк ҳисобварақларидаги маблағларга ундирув қаратилиши ҳамда кредит тарихи бузилиши мумкинлиги ҳақида ахборот берилади.
Кредит маҳсулоти ҳақида мижозни чалғитувчи реклама тарқатган банкларга нисбатан чоралар ва санкциялар қўлланилиши белгиланган.
Янги тартиб истеъмолчиларга кредит олишдан олдин унинг хатарлари ва қарзни ўз вақтида тўламаслик оқибатлари ҳақида аниқ ҳамда тушунарли маълумот олиш имконини беради.
Қарор расмий эълон қилингандан сўнг кредит рекламаси ва шартномаларида белгиланган огоҳлантириш талабларига риоя этилиши керак бўлади.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Профилактика инспектори янги ваколатлари нималардан иборат?
Бу орқали профилактика инспекторининг асосий вазифаси — ҳудудда хавфсизликни таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга кўпроқ эътибор қаратилиши кутилмоқда.
Хотиржамлик ортидаги хавф: чуқур нафас нимага ундайди?
Муаммоли вазиятга тушганимизда бизга кўпинча “Чуқур нафас ол ва тинчлан” дейишади.
Юридик шахс тугатилганда солиқ қарзи ким томонидан тўланади?
Юридик шахс фаолиятини тугатиш корхона шунчаки ишлашдан тўхташи дегани эмас.