Life Style
05.09.2026
1 017

Муаммоли вазиятга тушганимизда бизга кўпинча “Чуқур нафас ол ва тинчлан” дейишади. Бу усул асабларни босади ва фикрлашни тинчлантиради деган қараш бор. Бироқ нейробиологларнинг янги кашфиёти кутилмаган натижани кўрсатди: нафас машқлари кишини оғир-босиқ қилиш ўрнига, аксинча, таваккалчиликка ундаши мумкин.
Одатда қисқа нафас олиб (2 сония), уни узоқ вақт давомида чиқариш (8 сония) машқи стрессни йўқотишда жуда машҳур бўлиб, у ҳарбийлар ва милиция ходимларини хотиржам сақлаш учун ҳам қўлланилади. Бу ҳаракат организмнинг “дам ол ва ҳазм қил” тизимини ёқади, юрак уриши секинлашади ва стресс даражаси тушади. Ушбу тадқиқот Берлин шаҳридаги Чаритé тиббиёт мажмуаси ҳамда Германиянинг Макс Планк инсон тараққиёти институти нейробиолог ва олимлари жамоаси томонидан ўтказилган. Берлиннинг Чаритé мажмуаси олимлари ушбу сунъий равишда чақирилган “тинчлик ҳолати” инсон қарорларига қандай таъсир қилишини ўрганиб, Нейрон журналида қизиқ натижани эълон қилишди: ўта хотиржам ҳолатга тушган одамлар кўпроқ таваккалли ва шубҳали молиявий таваккалчиликларга (авантюраларга) розилик беришган.
Тадқиқот учун олимлар 25 ёш атрофидаги 41 нафар кўнгиллини МРТ аппаратига ётқизиб, ютиш эҳтимоли 50/50 бўлган пуллик компьютер ўйинини ўйнатишди. Биринчи босқичда иштирокчилар одатий нафас ритмида, иккинчи босқичда эса 2 сония нафас олиб, 8 сония давомида чиқариб қарор қабул қилишди. Натижада тана аъзолари тўлиқ бўшашгани ва стресс тушгани қайд этилган бўлсада, айнан шу бўшашган ҳолатда улар кўпроқ таваккал қилишни танлашди.
Олимларнинг таъкидлашича, бу ҳали дастлабки лаборатория тажрибаси бўлиб, ҳаётдаги реал хавф-хатарлар ва ҳақиқий катта пуллар билан бўладиган вазиятлар бироз бошқача бўлиши мумкин. Шундай бўлсада, бу кашфиёт депрессия ва хавотир бузилишидан азият чекадиган беморларни даволашда янги йўл очади ҳамда жисмоний ҳолатимиз мантиқий фикрлашимизни сезиларсиз равишда бошқара олишини кўрсатади.
Хулоса шуки, катта молиявий ёки муҳим қарорлар қабул қилишдан олдин фақат нафас машқларига таяниб қолмаслик керак. Секин нафас чиқариш сизга босиқлик бериш ўрнига, таваккал қилиш иштаҳангизни ошириб юбориши мумкин.
Мурод Шамбаев
тайёрлади
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Тошкентда автобус ва метрода йўл ҳақини 2,5 минг сўмгача ошириш таклиф қилинмоқда
Узоқ муддатли тарифларда чегирмалар ҳам назарда тутилган.
Солиқ мажбуриятини қандай тартибда ва қайси муддатларда бажариш керак?
Солиқ кодексининг 86-моддаси солиқ мажбуриятини бажариш тартиби ва муддатларини белгилайди.