currencies image

12 084,10 UZS

16,34

usd

currencies image

14 197,61 UZS

56,61

eur

currencies image

146,72 UZS

1,08

ru



АсосийЯнгиликларБектемирда 554 та хонадон ичимлик суви билан тўлиқ таъминланади

Бектемирда 554 та хонадон ичимлик суви билан тўлиқ таъминланади

Ўзбекистон

calendar

22.08.2023

eye

629

Бектемирда 554 та хонадон ичимлик суви билан тўлиқ таъминланади

Президент ташаббусига асосан Ўзбекистоннинг 14 та ҳудудида танлаб олинган маҳаллаларда “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонларини жорий этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Ана шундай манзиллар қатори Тошкент шаҳри Бектемир тумани “Гулбоғ” маҳалласида ҳам Президент Администрацияси, Халқ қабулхоналари, соҳавий ташкилотлар вакиллари, Тошкент шаҳри ва Бектемир тумани сектор раҳбарлари, аъзолари, маҳалладаги “бешлик”дан ташкил этилган Республика ишчи гуруҳи томонидан хонадонбай юриб, аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш ишлари амалга оширилмоқда. Жумладан, келиб тушган мурожаатлар асосида аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида 12,8 км ичимлик суви қувурлари тортилди, натижада 554 та хонадон ичимлик суви билан тўлиқ таъминланади. Маҳалладаги ички йўллар ҳолатини яхшилаш мақсадида бир километр йўллар асфальт қилинди. Маҳалладаги 3,9 км газ қувурлари янгиланиб, 4 та газ тақсимлаш пункти таъмирланди. Электр таъминоти бўйича 17 та эскирган симёғочлар демонтаж қилинди ва 36 та янги ўрнатилди, 1 та трансформатор пункти таъмирланди. Шунингдек, “Гулбоғ” маҳалласининг Обод, Туркистон, Нафосат, Зиёнур кўчаларида сайилгоҳ, спорт майдончаси, воркаут, болалар майдончалари барпо этиш лойиҳалари ишлаб чиқилди. Бундан ташқари, фуқароларнинг соғлиқни сақлаш, моддий ёрдам, бандлик, субсидия, кредит, уй-жойни таъмирлаш ва бошқа масалалар бўйича муаммолари аниқланиб, ҳал этиш чоралари кўрилмоқда. Уйма-уй ўрганишлар натижасида 13 нафар фуқарога шифохоналарда даволаниш учун бепул йўлланма берилди, 144 нафарига зарур дори-дармон, ногиронлик аравачаси ва ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга турли ёрдамлар кўрсатилди. Маҳаллада аҳоли бандлигини таъминлаш ва оилаларни тадбиркорликка жалб қилиш мақсадида 22 нафар фуқаро ишга жойлаштирилди, 15 нафар фуқаро ўзини-ўзи банд қилинди ҳамда 9 нафар фуқаро касб-ҳунарга ўқитилди, 3 нафар фуқарога тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириши учун субсидия асосида маиший техника олиб берилди. Оғир турмуш шароитида яшовчи 48 нафар фуқароларнинг хонадонларида таъмирлаш ишлари белгиланиб, ҳозирда 24 та хонадонда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Ишлар давом этмоқда.

Улашиш:

Бошқалар

6-сентябр 2025, 09:04
781

Қандай қилиб давлат хизматларидан арзонроқ фойдаланиш мумкин?

ЯИДХПдан узлуксиз ва навбатсиз 24/7 режимда фойдаланиш мумкин.


4-сентябр 2025, 05:05
727

Кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби қандай?

Кўчмас мулкни сотиш шартномасига биноан кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқининг сотиб олувчига ўтганлиги давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.


8-сентябр 2025, 07:27
640

Талабаларнинг ижара тўловларини бир қисмини қоплаб бериш тартиби қандай?

Битта турар жойда икки ва ундан ортиқ талаба ижара ҳуқуқи асосида яшаган ҳолатларда, уларнинг барчаси ижара шартномасида қайд этилган бўлишлари шарт.


16-сентябр 2025, 10:26
557

Жисмоний ва юридик шахслар учун адвокат билан шартнома тузишда билиши зарур бўлган муҳим фактлар

Адвокат билан тузиладиган шартнома — ҳуқуқий хизматлар кўрсатиш жараёнини тартибга соладиган асосий ҳужжат ҳисобланади.

Мавзуга доир янгиликлар: