currencies image

12 559,26 UZS

59,37

usd

currencies image

14 413,01 UZS

103,46

eur

currencies image

160,17 UZS

0,66

ru



АсосийЯнгиликларБеларусь ва Ўзбекистон миллий ҳуқуқий ахборот марказлари ҳамкорлиги

Беларусь ва Ўзбекистон миллий ҳуқуқий ахборот марказлари ҳамкорлиги

Life Style

calendar

31.05.2025

eye

501

Беларусь ва Ўзбекистон миллий ҳуқуқий ахборот  марказлари ҳамкорлиги

Тошкент шаҳрида жорий йилнинг 29-30 май кунлари “Рақамли технологиялар даври: келажакка ҳуқуқий назар” мавзусида “LawSpring”  халқаро юридик форуми  бўлиб ўтди.

Тадбирда 40 дан ортиқ давлатдан адлия вазирлари, ҳуқуқни тартибга солувчи органлар вакиллари, йирик халқаро ҳуқуқшунослар, Legal Tech соҳасининг етакчи экспертлари, IT мутахассислар ҳамда бизнес вакиллари иштирок этди.

Форумда иштирок этиш учун келган хорижлик меҳмон Беларусь Республикаси Қонунчилик ва ҳуқуқий ахборот миллий маркази директори ўринбосари Ирина Чупракова “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази фаолияти билан танишди.

Марказда ўтказилган учрашув хорижлик меҳмонда чуқур таассурот қолдирди.

Беларуслик меҳмон дастлаб марказнинг Мультимедиа бўлими фаолияти билан яқиндан таништирилди. Аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришга қаратилган медиа-материалларни тайёрлаш, уларни телерадиоканаллар орқали тарқатиш, марказ фаолият йўналишлари, соҳага жорий этилаётган янгиликлар, келажакдаги режалар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Марказ фаолияти билан танишиш давомида юридик ҳамда ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш тажрибаси билан қизиқди. И.Чупракова марказ томонидан чоп этилаётган китоблар, кодекслар ва уларга шарҳлар, юридик адабиётлар ҳамда аҳолига кўрсатилаётган хизмат турлари билан яқиндан танишди. Шунингдек, Lex.uz миллий қонунчилик базаси тақдимоти ўтказилди.

Учрашув давомида мазкур йўналишдаги ишлар бўйича ўзаро фикр ва тажриба алмашилди, келажакдаги режалар, ҳамкорликда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, икки марказ ходимларининг ўзаро стажировкасини ташкил қилиш масалалари муҳокама қилинди.

 Икки давлатнинг ҳуқуқий ахборот марказлари ўртасидаги бундай учрашувлар ҳуқуқий ахборот алмашинуви ва қонунчилик соҳасидаги муносабатларни ривожлантиришга хизмат қилиши шубҳасиз.

Улашиш:

Бошқалар

24-май 2025, 04:11
1 117

Мактаб битирувчилари қандай ҳолатларда якуний аттестация топширишдан озод этилади?

Низомнинг иловасига мувофиқ тасдиқланган 59 турдаги якуний давлат аттестациясидан озод қилиш мумкин бўлган касалликларга асосан озод этилади.


29-май 2025, 05:38
1 031

“Tashkent Law Spring” тўртинчи халқаро юридик форуми иштирокчиларига

Авваламбор, сизларни “Рақамли технологиялар даври: келажакка ҳуқуқий назар”мавзусидаги “Tashkent Law Spring” IV халқаро юридик форумининг очилиши билан самимий қутлайман.


5-июн 2025, 07:00
1 027

Энергетика бўйича компенсация ва моддий ёрдамга оид 5 саволга 5 жавоб

Компенсация олиш учун “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ёки маҳаллаларда фаолият юритувчи ижтимоий ходимларга мурожаат қилиш керак.


23-май 2025, 05:42
982

Малака ошириш даврида ходимга ҳайфсан бериш мумкинми?

Қонуннинг 48-моддаси Давлат фуқаролик хизматчисига интизомий жазо қўллаш мумкин бўлмаган бир қатор ҳолатларни белгилайди.