Ҳуқуқ
23.05.2025
984
«Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонуннинг 48-моддасига кўра, ходим малака ошириш ёки қайта тайёрлашда бўлган даврда унга интизомий жазо, шу жумладан, ҳайфсан бериш мумкин эмас. Бу қоида давлат фуқаролик хизмати ходимларнинг профессионал ривожланишини ҳимоя қилишга қаратилган бўлиб, уларнинг таълим жараёнига тўсқинлик қилмасликни таъминлайди.
Қайси ҳолатларда ҳайфсан бериш ман этилади?
Қонуннинг 48-моддаси Давлат фуқаролик хизматчисига интизомий жазо қўллаш мумкин бўлмаган бир қатор ҳолатларни белгилайди. Улар:
— Вақтинча меҳнатга қобилиятсиз бўлган даврда: Ходим касал бўлганида ёки бошқа сабаблар билан ишга лаёқатсиз бўлган вақтда унга ҳайфсан берилмайди.
— Таътилда ёки хизмат сафарида бўлган даврда: Меҳнат таътилида ёки хизмат сафари билан бошқа жойда бўлган ходимга интизомий жазо қўллаш нотўғри ҳисобланади.
— Фавқулодда вазият ёки ҳарбий хизматга доир вазифаларини бажариш учун ўз хизмат мажбуриятларини бажаришдан озод этилган даврда: Махсус ҳолатларда хизмат мажбуриятларидан озод этилган даврда ҳам ходимга ҳайфсан бериш мумкин эмас.
— Қайта тайёрлашда, малака оширишда бўлган ва таълим олаётган даврда: Ходимлар ўз билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида таълим олаётган вақтда уларга интизомий жазо қўллаш тақиқланади.
Нима қилиш керак?
Агар сизга малака ошириш даврида ёки юқорида санаб ўтилган бошқа ҳолатлардан бирида ҳайфсан берилган бўлса, бу қарор қонунга хилоф ҳисобланади. Бундай вазиятда сиз ҳайфсанни бекор қилиш учун тегишли чораларни кўришингиз мумкин:
— Адлия бўлимига мурожаат қилиш: Сиз яшаш жойингиздаги Адлия бўлимига ёзма ариза билан мурожаат қилишингиз мумкин. Улар вазиятни ўрганиб чиқиб, қонунбузарлик аниқланса, ҳайфсанни бекор қилиш чораларини кўришади.
— Прокуратурага ариза бериш: Шунингдек, Прокуратура органларига ҳам мурожаат қилишингиз мумкин. Прокуратура ходимлари ҳам мазкур ҳолатни ўрганиб, қонун талабларига риоя этилишини таъминлаш чораларини кўради.
Унутманг, қонун сизнинг ҳуқуқларингизни ҳимоя қилади. Агар сизга асоссиз равишда интизомий жазо қўлланган бўлса, ўз ҳуқуқларингизни ҳимоя қилиш учун юқоридаги органларга мурожаат қилишдан тортинманг.
Ихтиёр Пайзиев,
"Адолат" МҲАМ ходими
Улашиш:
Бошқалар
Мактаб битирувчилари қандай ҳолатларда якуний аттестация топширишдан озод этилади?
Низомнинг иловасига мувофиқ тасдиқланган 59 турдаги якуний давлат аттестациясидан озод қилиш мумкин бўлган касалликларга асосан озод этилади.
“Tashkent Law Spring” тўртинчи халқаро юридик форуми иштирокчиларига
Авваламбор, сизларни “Рақамли технологиялар даври: келажакка ҳуқуқий назар”мавзусидаги “Tashkent Law Spring” IV халқаро юридик форумининг очилиши билан самимий қутлайман.
Энергетика бўйича компенсация ва моддий ёрдамга оид 5 саволга 5 жавоб
Компенсация олиш учун “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ёки маҳаллаларда фаолият юритувчи ижтимоий ходимларга мурожаат қилиш керак.
Малака ошириш даврида ходимга ҳайфсан бериш мумкинми?
Қонуннинг 48-моддаси Давлат фуқаролик хизматчисига интизомий жазо қўллаш мумкин бўлмаган бир қатор ҳолатларни белгилайди.