currencies image

12 559,26 UZS

59,37

usd

currencies image

14 413,01 UZS

103,46

eur

currencies image

160,17 UZS

0,66

ru



АсосийЯнгиликларБокс. Икки нафар ўзбекистонлик таниқли боксчи бир кечада жанг қилади

Бокс. Икки нафар ўзбекистонлик таниқли боксчи бир кечада жанг қилади

Ўзбекистон

calendar

11.10.2023

eye

739

Бокс. Икки нафар ўзбекистонлик таниқли боксчи бир кечада жанг қилади

Ўтган ҳафта Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказилган Осиё ўйинларида чемпион бўлган андижонлик Олимпиада ва жаҳон чемпиони Ҳасанбой Дўсматовнинг навбатдаги рақиби, жанг санаси ва манзили расман маълум қилинди. Унга кўра, Дўсматов 5 ноябрь куни Россиянинг Сочи шаҳрида ташкил этиладиган профессионал бокс оқшомида Жанубий Африка Республикаси вакили Сифамандла Баленига қарши рингга кўтарилади. Ҳозирги ҳолат бўйича ушбу жанг оқшомнинг марказий тўқнашуви сифатида қайд этилган. Маълумот учун, “Ўйинчоқ” лақаби билан танилган Балени фаолияти давомида 21 ғалаба (8 нокаут), 5 мағлубият ва 2 дуранг қайд этган. У шу йилнинг 4 сентябрь куни IBO World Minimum камари учун ўтказган 12 раундлик жангида Мзамо Махифенига очколар ҳисобига кўра ютқазиб қўйганди. Ҳасанбой Дўсматов эса 5 та жангининг барида зафар қучган. Дўсматов — Балени жанги 10 раунд этиб белгиланган. Шунингдек, 5 ноябрь куни Россиянинг Сочи шаҳрида ташкил этиладиган профессионал бокс оқшомида ҳаваскор боксда Рио-2016 Олимпиадаси чемпиони Фазлиддин Ғоибназаров ҳам профессионал боксдаги навбатдаги жангини ўтказадиган бўлди. Чарм қўлқоп устамиз россиялик собиқ жаҳон чемпиони Ражаб Бутаевга қарши рингга кўтарилади. Бутаев 2021-2022 йиллар оралиғида WBA йўналиши чемпиони бўлган. Айни пайтда у WBA рейтингида 4-ўринни эгаллаб турибди. Маълумот учун, Ражаб Бутаев ҳамюртларимиз Шаҳрам Ғиёсов, Муроджон Аҳмадалиев, Исроил Мадримовнинг жамоадоши ҳисобланади. Ҳисобида 14 ғалаба (11 нокаут) ва 1 мағлубият бор. Ягона мағлубиятини ўтган йилнинг 16 апрель куни ўтказган илк ҳимоя жангида литвалик Эймантас Станёнисдан қабул қилиб олган. 32 ёшли Фазлиддин Ғоибназаров проф боксда 11 ғалаба (6 нокаут) ва 1 мағлубият қайд этган. Ягона мағлубиятини 2019 йилда Майкл Фоксдан қабул қилиб олган. 2022 йилнинг 2 декабрь куни “Humo Arena”да яна бир ҳамюртимиз Жамшид Каримовни очколар ҳисобига кўра таслим этган эди. Бу унинг ҳозирча сўнгги жанги бўлиб турибди.

Улашиш:

Бошқалар

24-май 2025, 04:11
1 134

Мактаб битирувчилари қандай ҳолатларда якуний аттестация топширишдан озод этилади?

Низомнинг иловасига мувофиқ тасдиқланган 59 турдаги якуний давлат аттестациясидан озод қилиш мумкин бўлган касалликларга асосан озод этилади.


5-июн 2025, 07:00
1 048

Энергетика бўйича компенсация ва моддий ёрдамга оид 5 саволга 5 жавоб

Компенсация олиш учун “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ёки маҳаллаларда фаолият юритувчи ижтимоий ходимларга мурожаат қилиш керак.


29-май 2025, 05:38
1 045

“Tashkent Law Spring” тўртинчи халқаро юридик форуми иштирокчиларига

Авваламбор, сизларни “Рақамли технологиялар даври: келажакка ҳуқуқий назар”мавзусидаги “Tashkent Law Spring” IV халқаро юридик форумининг очилиши билан самимий қутлайман.


24-май 2025, 06:27
811

Дам олиш ва овқатланиш учун танаффуслар қандай тартибда ва қанча муддатга берилади?

Ходимлар дам олиш ва овқатланиш учун танаффусдан ўз ихтиёрига кўра фойдаланади.

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
11-август 2024, 02:46
948

Париж-2024: Ўзбекистонлик спортчилар 3 та олтин ва 1 та кумуш медални қўлга киритди

Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар 8 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронзага етмоқда.

cover image
10-август 2024, 14:50
1 342

Президент телефон орқали Асадхўжа Мўйдинхўжаев ва Лазизбек Муллажоновни Олимпиададаги ғалабаси билан табриклади

“Юртимиз ўғлонлари нималарга қодир эканликларини бутун дунё ҳамжамияти кўриб турди ва мен сизлардан ғурурланаман”, деди давлат раҳбари.

cover image
10-август 2024, 03:46
637

Асадхўжа Мўйдинхўжаев ва Лазизбек Мулложонов Олимпиада чемпиони бўлди

Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар ҳозирча 5 та олтин ва 3 та бронзани ташкил этмоқда.

cover image
28-октябр 2023, 06:54
802

Баҳодир Жалолов Саудия Арабистонида Роналду билан учрашди (фото)

Ўзбекистонлик боксчи дунё спорти юлдузлари билан бирга Ар-Риёд шаҳрида ташкил этиладиган шов-шувли бокс оқшоми олдидан ўтказилган махсус тадбирда иштирок этди.