Life Style
01.06.2026
43

1 июнь бутун дунёда Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни сифатида нишонланади. Бу нафақат ёзнинг биринчи куни, балки катталарга болалар ҳуқуқларини ҳурмат қилиш, уларнинг соғлиғини ҳимоя қилиш ва хавфсизлигини таъминлаш, уларга ғамхўрлик қилиш зарурлигини эслатиш учун мўлжалланган муҳим байрамдир. Юртимизда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси болаларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг асосий кафолатларини белгилайди. Шунингдек, "Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида"ги Қонун боланинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш, боланинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш, боланинг камситилишига йўл қўймаслик, боланинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш ва бошқа ҳуқуқларни кафолатлайди.
Давлат болаликни инсон ҳаётидаги муҳим босқич сифатида тан олади ва болаларни жамиятда тўлақонли ҳаётга тайёрлаш, ижтимоий аҳамиятга эга ва ижодий фаолиятни ривожлантириш, уларда юксак ахлоқий фазилатлар, ватанпарварлик ва фуқаролик масъулиятини сингдиришга устувор аҳамият бериш тамойилларига амал қилади. Юртимизда оилалардаги болаларнинг фаровонлигини кузатиш учун масъул бўлган васийлик ва ҳомийлик органлари тизими, шунингдек, бола ҳуқуқлари бўйича омбудсман тизими мавжуд.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 январь ҳолатига юртимизда 0–14 ёшдаги жами болалар сони 11 630 879 нафарни ташкил этган.
Шундан:
Ўғил болалар – 6 030 736 нафар
Қиз болалар – 5 600 143 нафарни ташкил этади. Бу оддий рақамлар эмас. Бунинг ортида юртимизда ёш авлод ўсиб улғайиб, тарихимиз ва келажагимиз муносиб давомчилари бўлиб етишаётганини англатади.
Халқаро болалар куни ўз байроғига эга. Ўсиш, уйғунлик, тетиклик ва унумдорликни рамзий маънода ифодаловчи яшил фонда қизил, сариқ, кўк, оқ ва қора ранглардаги фигуралар Ер рамзи атрофида жойлаштирилган. Бу рамз хилма-хиллик ва бағрикенгликни англатади. Марказга жойлаштирилган Ер белгиси бизнинг умумий уйимизнинг рамзидир.
Болалар куни нафақат болаларнинг ўзлари учун қувончли байрам, балки жамиятда барча болалар бахтли бўлиб улғайиши, билим олиши, ўз иштиёқларини амалга ошириш, болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун катталар ғамхўрлиги, эътибори зарурлигини англатади.
Улашиш:
Бошқалар
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Халқаро оила куни
1994 йилдан бошлаб 15 май кунини - Халқаро оила куни деб белгиланган.
Автомобилда газ баллонларидан фойдаланиш юзасидан тавсиялар
Мамлакатимизда мавжуд автотранспорт воситаларининг бугунги кундаги сонини бундан 10 йил аввалги сони билан таққосланганда, бир неча маротабага кўпайган.