currencies image

11 806,97 UZS

18,43

usd

currencies image

13 430,43 UZS

52,89

eur

currencies image

139,86 UZS

0,48

ru



АсосийЯнгиликларБолага қўл кўтарган ўқитувчи ишдан бўшатилиши мумкин

Болага қўл кўтарган ўқитувчи ишдан бўшатилиши мумкин

Ҳуқуқ

calendar

19.10.2026

eye

77

Болага қўл кўтарган ўқитувчи ишдан бўшатилиши мумкин

Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишга қаратилган қонунчиликка ўзгартириш киритилди. 2026 йил 14 октябрда қабул қилинган ЎРҚ-1180-сонли қонун билан Меҳнат кодексининг 161-моддасига янги қоида қўшилди.

Унга кўра, таълим муассасаси ходимининг болага нисбатан зўравонлик содир этганлиги учун жавобгарликка тортилиши меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш учун алоҳида ҳуқуқий асос бўлади. Қонун 15 октябрдан кучга кирган.

Аввал бундай ҳолатларда ходимни ишдан бўшатиш учун меҳнат мажбуриятларини бир марта қўпол равишда бузиш каби умумий асосларга таянишга тўғри келарди. Бу эса, айрим ҳолларда ички меҳнат тартиби қоидалари ва бошқа ҳужжатларда тегишли асослар мавжуд бўлишини талаб қиларди. Янги ўзгартиш болага нисбатан зўравонлик билан боғлиқ ҳолатни қонунчиликда алоҳида асос сифатида белгилайди.

Шу билан бирга, янги қоида ходимни ҳар қандай вазиятда ҳеч қандай расмийлаштиришсиз автоматик тарзда ишдан бўшатиш мумкинлигини англатмайди. Меҳнат шартномасини бекор қилишда қонунда белгиланган тартибга риоя этилиши, ҳолатнинг тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланиши ва қўлланиладиган меҳнат кафолатлари ҳисобга олиниши лозим.

Улашиш: