currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларБолаларни оилага тарбияга олиш (патронат)

Болаларни оилага тарбияга олиш (патронат)

Ўзбекистон

calendar

24.10.2025

eye

64

Болаларни оилага тарбияга олиш (патронат)

Бола — ҳар қандай давлат ва жамиятнинг келажаги, миллатнинг маънавий ва руҳий бойлигидир. Боланинг соғлом ва маънавий етук инсон бўлиб камол топиши учун энг қулай муҳит — бу оила муҳитидир.


Аммо ҳаётда шундай вазиятлар бўладики, турли сабабларга кўра болалар ота-она қарамоғидан маҳрум бўлади. Давлат эса бундай болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни меҳр ва ғамхўрлик муҳитида тарбияланишини таъминлаш учун турли ҳуқуқий институтларни жорий этган.

Шулардан бири — болаларни оилага тарбияга олиш (патронат) тизими бўлиб, у болага яқин муҳит яратиш, унинг шахсий ривожланиши, таълим олиши ва жамиятга мослашишини таъминлашга қаратилган.

Болани оилага тарбияга бериш тартиби

Болани танлаш ва розилик

Болани оилага тарбияга олишни хоҳлаган шахс васийлик ва ҳомийлик органлари билан келишилган ҳолда болани олдиндан танлайди.

Болаларни оилага тарбияга бериш уларнинг хоҳишини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади. 10 ёшга тўлган болалар фақат ўз розилиги билан оилага тарбияга берилади (Оила кодекси, 194-модда).

Келишув тузиш

Болани оилага тарбияга бериш фақат васийлик ва ҳомийлик органи билан тутинган ота-она ўртасида тузиладиган келишув асосида амалга оширилади.

Бу келишувда қуйидагилар кўрсатилади:

- боланинг таъминоти, тарбияси ва таълими билан боғлиқ мажбуриятлар;

- тутинган ота-онанинг ҳуқуқ ва бурчлари;

- васийлик ва ҳомийлик органининг назорати ва мажбуриятлари;

- келишувни бекор қилиш асослари ва оқибатлари.

Шахснинг турмуш шароити ва соғлиғини текшириш

Келишув тузилишидан олдин васийлик ва ҳомийлик органи болани тарбияга олишни хоҳлаган шахснинг турмуш шароитини, яшаш шароити ва оила аъзоларининг соғлигини текширади. Бу бола манфаатини таъминлаш учун зарур чора ҳисобланади.

Болаларни тарбияга олиш тўғрисидаги келишув узрли сабаблар (касаллиги, оилавий ёки мулкий мавқеининг ўзгариши, тарбиясидаги болалар билан ўзаро бир-бирини тушунмаслик ва бошқа сабаблар) мавжуд бўлса, болаларнинг тутинган ота-онаси ташаббуси билан, шунингдек васийлик ва ҳомийлик органларининг ташаббуси билан ёки бола ота-онасига қайтарилган ёхуд бола фарзандликка олинган тақдирда муддатидан илгари бекор қилиниши мумкин.

Болаларни оилага тарбияга олиш тўғрисидаги келишувни бекор қилишга оид низолар суд тартибида ҳал қилинади.

Моддий ёрдам ва нафақа

Болани оилага тарбияга бериш вақтида васийлик ва ҳомийлик органлари болага бир йўла кийим-бош ва пойабзал ажратади.

Шунингдек, тутинган ота-онага бола таъминоти учун ҳар ойда қонунчиликда белгиланган миқдорда нафақа тўлаб турилади.

Оилага тарбияга олинган болаларнинг ҳуқуқлари

Оилага тарбияга берилган болалар:

- ўзларига тегишли бўлган алимент, шунингдек пенсия, нафақа ва бошқа ижтимоий тўловларни олиш;

- уй-жойга бўлган мулк ҳуқуқи ёки уй-жойлардан фойдаланиш;

- қонунчиликка мувофиқ уй-жой олиш ҳуқуқларини сақлаб қоладилар.

Оилага тарбияга берилган болалар ўз ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ота-онаси ва қариндошлари билан кўришиш ҳуқуқига ҳам эгадирлар. Боланинг манфаатига дахлдор ҳар қандай масала оилада ҳал қилинаётганида бола ўз фикрини билдиришга ҳақли.

Тутинган ота-она

Вояга етган ҳар икки жинсдаги шахслар тутинган ота-она бўлишлари мумкин, қуйидагилар бундан мустасно:

- суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар;

- суд томонидан ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган ёки ота-оналик ҳуқуқи чекланган шахслар;

- қонун билан ўз зиммасига юклатилган мажбуриятни лозим даражада бажармаганлиги учун васийлик ёки ҳомийлик вазифаларини бажаришдан четлаштирилган шахслар;

- илгари фарзандликка бола олган, лекин тегишли асослар бўйича суд томонидан фарзандликка олиш бекор қилинган шахслар;

- қасддан қилган жиноятлари учун илгари ҳукм қилинган шахслар;

- соғлиғининг ҳолатига кўра болани тарбиялаш мажбуриятини бажара олмайдиган шахслар.

Тутинган ота-оналарни танлаш васийлик ва ҳомийлик органлари томонидан амалга оширилади. Тутинган ота-она тарбияга олинган болага нисбатан васийлик ҳуқуқ ва мажбуриятларига эгадир.

Болаларни тарбияга олган шахсларнинг жавобгарлиги

Болаларни тарбияга олган шахслар ўз ҳуқуқларидан ғаразгўйлик ёки бошқа паст ниятларда, тарбиясидаги болаларга зарар келтирган ҳолда фойдалансалар, шунингдек уларни назоратсиз ҳамда зарур моддий ёрдамсиз қолдирсалар, васийлик ва ҳомийлик органи болаларни тарбияга олган шахсларни қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш масаласини қўзғатишга ҳақли.

Болаларнинг турмуш шароитларини ва уларнинг тарбияланишини кузатиб бориш

Васийлик ва ҳомийлик органлари оилага тарбияга берилган болаларнинг турмуш шароитларини ва уларнинг тарбияланишини кузатиб борадилар.

Лобар Розимова,
“Адолат” МҲАМ масъул ходими

Улашиш:

Бошқалар

3-октябр 2025, 07:18
1 122

Қандай тоифа шахсларга санатория учун бепул йўлланма берилади?

Меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасида улар билан бирга истиқомат қилувчи пенсия ёшига етган оила аъзоларига бир марталик бепул йўлланма берилади.


29-сентябр 2025, 07:30
990

Қимматли қоғозлар бозори: қарорларнинг бажарилиши ва уларга нисбатан шикоят қилиш тартиби. 5 муҳим қоида

Қимматли қоғозлар бозори – бу акциялар, облигациялар каби қимматли ҳужжатлар чиқариладиган ва муомалада бўладиган жой.


25-сентябр 2025, 07:41
668

Ходимни дам олиш кунида ишлатиш – қонунийми? Жавобни Меҳнат кодекси беради

Ходимни дам олиш куни ёки ишланмайдиган байрам куни ишга жалб этиш учун унинг розилиги талаб этилади.


30-сентябр 2025, 10:14
652

1 октябрдан нималар ўзгаради?

Скутер ва мопед ҳайдаш учун ҳайдовчилик гувоҳномаси мажбурий бўлади.