currencies image

12 559,26 UZS

59,37

usd

currencies image

14 413,01 UZS

103,46

eur

currencies image

160,17 UZS

0,66

ru



АсосийЯнгиликларИжро ҳужжатларига доир маълумотларни қамраб олган Мажбуриятлар реестри юритилади

Ижро ҳужжатларига доир маълумотларни қамраб олган Мажбуриятлар реестри юритилади

Ҳуқуқ

calendar

19.06.2025

eye

108

Ижро ҳужжатларига доир маълумотларни қамраб олган Мажбуриятлар реестри юритилади

Қонун (ЎРҚ-1069-сон, 16.06.2025 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Қонун ҳужжатларига киритилган қўшимчаларга кўра, ижро ишини юритиш доирасида қабул қилинган қарор ва бошқа ҳужжатлар жисмоний шахсларга – уларнинг ЯИДХП (my.gov.uz) даги шахсий кабинети орқали, шунингдек юридик шахсларга солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали юборилиши кўрсатилди.

Шуниндек, меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг ярми миқдоридаги пул маблағлари фуқароларнинг қарздорликлари бўйича ундирув қаратилиши мумкин бўлмаган энг кам кафолатланган даромад этиб белгиланди.

Бундан ташқари,  мажбурий ижро бюроси ижро ҳужжатларига доир маълумотларни қамраб олган Мажбуриятлар реестрини юритиши кўзда тутилди.

Давлат органлари, кредит ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар Мажбуриятлар реестрига киритилган ижро ҳужжатлари бўйича Мажбурий ижро бюроси билан тезкор ахборот алмашинувини  амалга оширади.

Ижро ҳужжатларига доир маълумотлар Мажбуриятлар реестрига автоматлаштирилган тизим орқали киритилади ва 10 йил давомида сақланади.

Шунингдек, қонун ҳужжатларига мажбурий ижро ҳаракатларини амалга ошириш чоғида давлат ижрочилари томонидан мобил видеокузатув воситаларидан фойдаланилиши мумкинлигини назарда тутувчи қўшимчалар киритилди.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Улашиш:

Бошқалар

24-май 2025, 04:11
1 116

Мактаб битирувчилари қандай ҳолатларда якуний аттестация топширишдан озод этилади?

Низомнинг иловасига мувофиқ тасдиқланган 59 турдаги якуний давлат аттестациясидан озод қилиш мумкин бўлган касалликларга асосан озод этилади.


29-май 2025, 05:38
1 030

“Tashkent Law Spring” тўртинчи халқаро юридик форуми иштирокчиларига

Авваламбор, сизларни “Рақамли технологиялар даври: келажакка ҳуқуқий назар”мавзусидаги “Tashkent Law Spring” IV халқаро юридик форумининг очилиши билан самимий қутлайман.


5-июн 2025, 07:00
1 026

Энергетика бўйича компенсация ва моддий ёрдамга оид 5 саволга 5 жавоб

Компенсация олиш учун “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ёки маҳаллаларда фаолият юритувчи ижтимоий ходимларга мурожаат қилиш керак.


23-май 2025, 05:42
981

Малака ошириш даврида ходимга ҳайфсан бериш мумкинми?

Қонуннинг 48-моддаси Давлат фуқаролик хизматчисига интизомий жазо қўллаш мумкин бўлмаган бир қатор ҳолатларни белгилайди.