Ўзбекистон
22.10.2023
1 272

Бугун, 22 октябрь куни Хитойнинг Ханжчоу шаҳрида IV Пара Осиё ўйинлари бошланади. Миллий Олимпия қўмитаси маълумотига кўра, ушбу мусобақада Ўзбекистон делегацияси 11 спорт турида 108 нафар параатлет билан иштирок этади. Пара Осиё ўйинларида иштирок этадиган Ўзбекистон делегацияси кеча, 21 октябрь куни Ханчжоуга етиб борди. Ўзбекистон делегацияси мусобақага жўнаб кетиши олдидан Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти Отабек Умаров, Ўзбекистон ёшлар сиёсати ва спорт вазири ўринбосари – Шаҳрулло Маҳмудов, Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Қосимов атлетлар билан учрашган. Кузатиш тадбири олдидан Ўзбекистон делегациясининг ушбу комплекс мусобақага кўрган тайёргарлиги, кутилаётган натижаларга бағишланган тақдимот бўлиб ўтган.
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Ўзбекистон ва Хитой ўртасида авиақатновлар ҳафтасига 100 тага етказилиши мумкин
Ҳозирда икки мамлакат ўртасидаги парвозлар сони 18 тани ташкил қилади.
Хитой давлат кенгашининг собиқ бош вазири Ли Кэцян вафот этди
Си Жинпингнинг собиқ яқин тарафдорларидан бирини тўсатдан юрак хуружи тутган.
Ханчжоу-2022: Пара Осиё ўйинларининг илк куни 4 та медаль билан бошланди, шундан 3 таси олтин
Ўзбекистон делегацияси Пара Осиё ўйинларини муваффақиятли бошлади.
Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга ташрифи якунланди
Ташриф чоғида Ўзбекистон Президенти Хитой Раиси Си Цзиньпин ва Вьетнам Президенти Во Ван Тхионг билан музокаралар ўтказди.