Ўзбекистон
01.08.2023
1 237

2023 йилнинг 1 август куни соат 02:05 да вилоят ФВБ навбатчи диспетчерлик хизматига Бухоро шаҳар Ибн Сино кўчаси йўл ёқасида жойлашган 2 қаватли савдо дўконлари (Халқ тилида эски ПМК савдо мажмуаси)да ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар келиб тушган. Воқеа жойига вилоят гарнизонидан 11 та ёнғин-қутқарув экипажлари ҳамда 7 та ҳамкорликдаги хизматларнинг техникалари жалб этилган. Ёнғин жойига соат 02:07 да етиб бориб, савдо дўконларининг тахминан 700м2 майдонга тарқалиб ёнаётганлиги тўғрисида маълумот олинган ва соат 03:11 да батамом ўчирилган. Ёнғин оқибатида Ибн-Сино кўчаси йўли ёқасида жойлашган тадбиркорлик субъектларига тегишли 2 қаватли 15 та дўконнинг ички товар маҳсулотлари ва шифт қисми ёнган бўлиб, худди шу манзилда бўлган Бухоро марказий деҳқон бозори АЖга қарашли 1 қаватли савдо павильонидаги 8 та савдо дўконлари (жами 23 та савдо дўкони) ичида бўлган товар моддий бойликлари ва дўкон жиҳозлари ёниб зарар кўрган. Ёнғиндан бозор тасарруфидаги павильон ва савдо дўконларининг 10.000 м2-майдони сақлаб қолинган. Ҳодиса оқибатида инсонларнинг ҳалок бўлиш ва тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмаган. Маълум бўлишича, содир бўлган ёнғин юзасидан вилоят ИИБ ва ФВБ томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. Ёнғиннинг келиб чиқиш сабабини аниқлаш мақсадида ёнғин-техник экспертизаси тайинланган.
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Қашқадарёдаги бозорда ёнғин содир бўлди
Ёнғин оқибатида 3 та хўжалик моллари савдо дўконларининг 36 метр квадрат майдонда ички ва том қисми ёниб кетган.
Тошкентдаги “дом”да содир бўлган ёнғин оқибатида 20 нафар киши эвакуация қилинди
Хавфни бартараф этишга 3 та ёнғин-қутқарув экипажи, 1 та автонарвон ва 1 та ёнғин-қутқарув отряди бўлинмаси жалб этилган.
Намангандаги бозорда йирик ёнғин содир бўлди
Ҳодиса оқибатида 34 та очиқ расталар ҳамда 5 та ёпиқ дўконларнинг 250 кв.метр жойи, дўкон ички қисмида бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари ёниб кетган.
Тошкентдаги мактаблардан бирида ёнғин содир бўлди
Ёнғин оқибатида 2-қаватнинг тахминан 10 кв.м майдонда ички жиҳозлари ёниб зарарланган.