currencies image

11 802,19 UZS

7,63

usd

currencies image

13 527,67 UZS

41,81

eur

currencies image

139,87 UZS

0,81

ru



АсосийЯнгиликларТошкентдаги “дом”да содир бўлган ёнғин оқибатида 20 нафар киши эвакуация қилинди

Тошкентдаги “дом”да содир бўлган ёнғин оқибатида 20 нафар киши эвакуация қилинди

Ўзбекистон

calendar

07.08.2023

eye

1 417

Тошкентдаги “дом”да содир бўлган ёнғин оқибатида 20 нафар киши эвакуация қилинди

Кеча, 6 август куни соат 18:59 да Тошкент шаҳар М.Улуғбек тумани “Бешкапа” МФЙ Буюк Ипак Йўли кўчасида жойлашган кўп қаватли уй хонадонларининг бирида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган. Шунга кўра, ёнғинга соат 19:06 да етиб борилиб, соат 19:25 да ўчирилган. Ёнғинни бартараф этишга 3 та ёнғин-қутқарув экипажи, 1 та автонарвон ва 1 та ёнғин-қутқарув отряди бўлинмаси жалб этилган. Ҳодиса оқибатида 15 кв.м майдонда уй-жиҳозлари ёниб зарарланган. Ёнғин ўчириш жараёнида ушбу уй қаватларидан 20 нафар фуқаролар қутқарувчилар томонидан хавфсиз жойга эвакуация қилинган. Маълум қилинишича, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Улашиш:

Мавзуга доир янгиликлар: