currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларБухорода 26,1 миллиард сўмлик газни ўғирлаган уч мансабдор қамалди

Бухорода 26,1 миллиард сўмлик газни ўғирлаган уч мансабдор қамалди

Ўзбекистон

calendar

17.09.2023

eye

974

Бухорода 26,1 миллиард сўмлик газни ўғирлаган уч мансабдор қамалди

Бухоро вилояти Когон туманида 26,1 миллиард сўмлик газни ўғирлаган “Ҳудудгаз Бухоро”нинг уч мансабдори қамалди. Бу ҳақда Бухоро вилоят прокуратураси хабар берди. Қайд этилишича, Жиноят ишлари бўйича Когон туман суди томонидан  судланувчилар А.Ж., Ж.С., М.Ҳ. ва А.А.ларга оид жиноят иши кўрилган. Судланувчилар М.Ҳайитов ва А.Абдуллаевлар “Дилдора” МЧЖ раҳбари А.Жабборов ҳамда “Осиё Бухоро газ” МЧЖ раҳбари Ж.Султонов билан тил бириктириб энергоресурсларини ўғирлаш жиноятларини содир этган. Хусусан, М.Ҳайитов 2022 йилдан “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг “Ҳудудгаз Бухоро” газ таъминот филиали метрология хизмати бошлиғи вазифасида, А.Абдуллаев метрология хизмати етакчи муҳандиси вазифасида ишлаб келиб, мансаб ваколатларидан қасддан фойдаланиб, жамият раҳбарлари А.Жаббаров ва Ж.Султоновлар билан олдиндан жиноий тил бириктириб, жамиятга қарашли газ қуйиш шаҳобчаларга келган алоҳида табиий газ қувурининг уланиш нуқтасига ўрнатилган “Автопилот-ПРО” русумли газ ҳисоблаш ускунаси ўрнатилган хонанинг эшигини тамғаланишини таъминламасдан, газ ҳисоблагич ускунасидаги мавжуд имплюс трубкаси тамғасини газ маҳсулотлари қувурларида ўғирлик қилиш мақсадида ҳеч қандай ҳужжатсиз алмаштирилганлиги натижасида, “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамиятининг жами 26,1 млрд. сўмлик жуда кўп миқдордаги табиий газни ўғирлаб яширин равишда талон - торож қилган. Жиноят ишлари бўйича Когон туман судининг ҳукмига кўра, Жиноят кодекси 169-моддаси 4 -қисмининг “а” банди, 209-моддаси 2-қисмининг “а” банди, 228-моддаси 2-қисмининг “а,б” бандлари билан айбли деб топилган А.Жабборов, Ж.Султоновлар 11 йил, А.Абдуллаев ва  М.Ҳайитовлар 9 йилга озодликдан маҳрум этилди. Шунингдек, айбланувчилар томонидан 6 млрд. сўм зарар қопланганлиги сабабли, қолган 20,1 млрд. сўм зарарни судланувчилардан солидар тартибда ундирилиши белгиланди.

Улашиш:

Бошқалар

13-ноябр 2025, 11:22
863

Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб

Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.


24-октябр 2025, 04:21
840

Шахс ўзининг хабарисиз номига кредит тузилишининг олдини олиши мумкин

Қонунчиликка кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими тузилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битими тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.


30-октябр 2025, 07:11
629

Никоҳ шартномаси — оиладаги ишончнинг кафолати

Никоҳ шартномаси — бу оддий қоғоз эмас.


23-октябр 2025, 05:22
533

Олий таълимда тарбиянинг янги устуни: Тьюторлик институти касбий босқичда

Қарорнинг энг муҳим янгилиги — тьюторлик лавозимининг мақомини оширишдир. Низомда тьюторлик асосий меҳнат фаолияти эканлиги аниқ белгиланди.

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
3-октябр 2023, 07:55
1 324

Бухоро шаҳрига янги прокурор тайинланди

Шаҳарнинг аввалги прокурори бошқа ишга ўтган.

cover image
31-август 2023, 08:38
1 157

Хоразм–Тошкент–Бухоро. Талабалар учун бир нечта йўналишларда қўшимча автобус қатновлари йўлга қўйилди

Автобуслар чипталарини автовокзал, автошох бекатидаги чиптахона ёки электрон тарзда харид қилиш мумкин.

cover image
29-июл 2023, 11:00
1 217

Дарахт кўчириш уни ўлдиришнинг ниқобланган варианти – 50 мингдан ортиқ дарахт кўчирилишига фаоллар муносабати

Бухоро ва Сурхондарё вилоятларида 70 мингга яқин дарахт йўл қурилиш ишлари туфайли кесилади мазмунида тарқалгани хабар қисқа вақт ичида жамоатчилик ва фаолларнинг норозилиги, танқидига сабаб бўлди. “hudud24.uz” ҳолат бўйича Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги 28 июль куни расмий муносабат билдиргунича тармоқларда кенг улашилган акцияга оид муҳокамаларни бир ерга жамлади.

cover image
23-июл 2023, 11:04
1 130

Жами 58 минг “кўки” эвазига ўқишга киритиш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатларга чек қўйилди

ДХХнинг ҳудудий бошқармалари ходимлари томонидан киритиш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатларни аниқлаш мақсадида тезкор тадбирлар ўтказилди.