Ўзбекистон
29.05.2023
1 938

Бош прокуратура томонидан ўтказилган текширувлар натижасида Бухоро вилоятининг Ромитан туманида жойлашган 5 та археология ёдгорликка турли сабабларга кўра 291,4 млрд сўмлик жиддий шикаст етказилгани аниқланди.
Хусусан, ноқонуний қазиш ва бузиш ишлари олиб борилгани сабабли, ўрта асрларга оид «Тепа 9» археология мероси объектига 269,6 млрд сўмлик, «Қалаи Муллабектепа» ёдгорлигига 19,7 млрд сўмлик, «Амиртепа» ёдгорлигига 1,1 млрд сўмлик, «Хўжа Ҳаққитепа» ёдгорлигига 832 млн сўмлик ва «Тепа-5» ёдгорлигига 202 млн сўмлик зарар етказилган.
Хабарда ёдгорликларга зарар келтирган шахслар ёки ташкилотлар ҳақида маълумот берилмаган.
Бухоро вилояти прокуратураси хабарига кўра, аниқланган ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Конституцияда фуқаролар Ўзбекистон халқининг тарихий, маънавий, маданий, илмий ва табиий меросини асраб-авайлаши шартлиги қайд этилган. Улар давлат томонидан муҳофаза қилинади. Тарихий, маданий мерос обектларига нисбатан ҳар қандай ҳолатда ноқонуний зарар етказиш айбдорларни жавобгарликдан озод этмайди. Давлат муҳофазасига олинган моддий маданий мерос объектларини нобуд қилиш, бузиш ёки уларга шикаст етказиш жуда кўп миқдорда зарар етказилишига сабаб бўлса, беш йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Ўзбекистонда 1500 га яқин мактаб ўқувчиси жиноят содир этгани маълум бўлди
8 ой ичида вояга етмаганлар томонидан 2024 та жиноят содир этилган.
Туркияда 46 ёшли ўзбекистонлик аёл пичоқлаб ўлдирилди
Ҳодисадан сўнг гумонланувчи полицияга бориб, таслим бўлган.
Самарқандда 3 кунлик чақалоғини сотмоқчи бўлган аёл қамалди
Аёл қизини 50 миллион сўм эвазига сотишга келишган.
Тошкентда 7 яшар қизни қўрқитиб, интим ҳаракатлар қилган эркак қамалди
Маълум бўлишича, у илгари вояга етмаганларга нисбатан уятсиз хатти-ҳаракатлари учун жиноий жавобгарликка тортилган.