currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларБуюк Британияда ўзбекистонлик талабалар уюшмаси очилди

Буюк Британияда ўзбекистонлик талабалар уюшмаси очилди

Ўзбекистон

calendar

04.03.2024

eye

1 173

Буюк Британияда ўзбекистонлик талабалар уюшмаси очилди

Буюк Британияда ўзбекистонлик талабалар уюшмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» Ахборот агентлиги

Келтирилишича, очилиш маросимида Буюк Британиянинг Оксфорд, Кембриж, Эдинбург, Лондон Иқтисодиёт мактаби, Лондон Империал коллежи каби университетларида таҳсил олаётган ва "Эл юрт умиди" жамғармаси грантлари асосида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар иштирок этган.

Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчиси Равшан Усмонов анжуманнинг очилиш маросимидаги нутқида иштирокчиларни Ўзбекистоннинг асосий қатлами ҳисобланган ёшлар учун давлат томонидан яратилган имкониятлар ва истиқболлдаги режалар билан таништирган.

Тадбир давомида ўзбекистонлик талабалар уюшмаси етакчилари ташкилот олдида турган вазифалар ва истиқболдаги режаларга бағишланган тақдимот ўтказган. Тақдимот давомида давлат раҳбари бошчилигида мамлакатда олиб борилаётган ёшларга доир давлат сиёсатини изчил давом эттириш ва тарғиб этиш уюшма олдидаги асосий вазифа саналиши таъкидланган. Уюшма келгусида Ўзбекистоннинг бой маданий-маърифий тарихини Буюк Британияда турли тадбирлар, йиғилишлар ва давра суҳбатлари орқали оммалаштиришни ҳам мақсад қилган.

Ўзбекистонлик талабалар уюшмасининг тантанали очилиш маросимидан сўнг Буюк Британия олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ватандош талабалар ўртасида «Заковат» интеллектуал ўйини ўтказилган.

Маълумот учун, Ўзбекистоннинг Лондондаги элчихонаси кўмагида бир гуруҳ ватандош талабалар томонидан амалга оширилаётган ушбу ташаббус Буюк Британиядаги университетларда таҳсил олаётган мамлакат ёшларини бирлаштириш, уларнинг билим олишлари учун қулай ва фаолиятнинг турли соҳаларида фаол иштирок этишлари учун универсал платформа яратишга қаратилган.

Улашиш:

Бошқалар

13-ноябр 2025, 11:22
861

Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб

Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.


24-октябр 2025, 04:21
840

Шахс ўзининг хабарисиз номига кредит тузилишининг олдини олиши мумкин

Қонунчиликка кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими тузилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битими тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.


30-октябр 2025, 07:11
629

Никоҳ шартномаси — оиладаги ишончнинг кафолати

Никоҳ шартномаси — бу оддий қоғоз эмас.


23-октябр 2025, 05:22
533

Олий таълимда тарбиянинг янги устуни: Тьюторлик институти касбий босқичда

Қарорнинг энг муҳим янгилиги — тьюторлик лавозимининг мақомини оширишдир. Низомда тьюторлик асосий меҳнат фаолияти эканлиги аниқ белгиланди.

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
15-июн 2024, 12:45
826

Илк бор Ўзбекистон тарихига оид ноёб экспонатлар Британия музейларида намойиш этилади

Экспонатлар жорий йилнинг сентябрь ойида очиладиган кўргазма учун қадимий Самарқанд шаҳридан Буюк Британияга етказилади.

cover image
27-апрел 2024, 07:33
1 438

Ўзбекистонлик 10 мингдан ортиқ тиббиёт ходимлари Британияга ишга юборилади

​​​​​​Уларга 3 минг АҚШ доллари миқдорида ойлик маош тўлаш бўйича келишувга эришилди.

cover image
27-апрел 2024, 05:05
1 348

Россияда ўзбекистонлик мигрант одамларни ёнғиндан қутқариб қолди

“Менимча, агар 7-қаватга кўтарилиш керак бўлса, мен кўтарилган бўлардим. Ҳаммаси қандай содир бўлганини эслай олмайман. Жуда тез содир бўлди. Биз инсонмиз, бирга яшаймиз, бир-биримизга ёрдам беришимиз керак”, дейди ўзбекистонлик мигрантнинг ўзи.

cover image
22-апрел 2024, 04:30
964

Туркиядаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Улар Туркия ҳудудида кенг тарқалаётган фирибгарликларнинг навбатдаги турларидан огоҳлантирилди.