#NoComment
15.06.2024
826

Британия музейларида илк бор VII асрда яратилган олти метр узунликдаги монументал деворий сурат, шунингдек, VIII асрга оид фил суягидан ясалган дунёдаги энг қадимги шахмат доскаси каби Самарқанд музейлари коллекцияларидан намуналар намойиш этилди.
Маълум қилинишича, экспонатлар жорий йилнинг сентябрь ойида очиладиган кўргазма учун қадимий Самарқанд шаҳридан Буюк Британияга етказилади. Тарихда биринчи марта Ўзбекистон музейларидаги экспонатлар Британияга келтирилмоқда.
Қайд этилишича, ушбу кўргазмада 300 дан ортиқ экспонатлар 29 та миллий ва халқаро муассасалар томонидан тақдим этилади.
Туя, от ва фил минаётган одамлар тасвирланган олти метрли деворий сурат Самарқанддаги музейнинг "Элчилар зали"да жойлашган. 660 йилларга оид ва 1960 йилларда топилган ушбу қадимий сурат минтақада йирик савдогарлар бўлган қадимги суғдлар томонидан яратилган ноёб санъат намунасидир.
Шунингдек, 2025 йилнинг февралига қадар давом этадиган ушбу кўргазма чипталари яқин кунларда сотувга чиқарилиши хабар қилинган.
Улашиш:
Бошқалар
Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб
Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.
Шахс ўзининг хабарисиз номига кредит тузилишининг олдини олиши мумкин
Қонунчиликка кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими тузилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битими тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.
Никоҳ шартномаси — оиладаги ишончнинг кафолати
Никоҳ шартномаси — бу оддий қоғоз эмас.
Олий таълимда тарбиянинг янги устуни: Тьюторлик институти касбий босқичда
Қарорнинг энг муҳим янгилиги — тьюторлик лавозимининг мақомини оширишдир. Низомда тьюторлик асосий меҳнат фаолияти эканлиги аниқ белгиланди.
Ўзбекистонлик 10 мингдан ортиқ тиббиёт ходимлари Британияга ишга юборилади
Уларга 3 минг АҚШ доллари миқдорида ойлик маош тўлаш бўйича келишувга эришилди.
Буюк Британияда ўзбекистонлик талабалар уюшмаси очилди
Уюшма келгусида Ўзбекистоннинг бой маданий-маърифий тарихини Буюк Британияда турли тадбирлар, йиғилишлар ва давра суҳбатлари орқали оммалаштиришни ҳам мақсад қилган.
Британиянинг стартапларга сармоя киритишга ихтисослашган компанияси Самарқандда ваколатхонасини очмоқчи
Бугунги кунда компания Ўзбекистондаги стартап лойиҳаларга қарийб 6,5 миллион АҚШ доллари миқдорида сармоя киритган.
Ўзбекистонлик талабалар Буюк Британияда стажировка ўтайди
Буюк Британиядаги фирмада талабалар учун аграр соҳада стажировкалар ташкил этилади.