currencies image

12 084,10 UZS

16,34

usd

currencies image

14 197,61 UZS

56,61

eur

currencies image

146,72 UZS

1,08

ru



АсосийЯнгиликларБританиянинг стартапларга сармоя киритишга ихтисослашган компанияси Самарқандда ваколатхонасини очмоқчи

Британиянинг стартапларга сармоя киритишга ихтисослашган компанияси Самарқандда ваколатхонасини очмоқчи

#NoComment

calendar

02.03.2024

eye

953

Британиянинг стартапларга сармоя киритишга ихтисослашган компанияси Самарқандда ваколатхонасини очмоқчи

Ўзбекистоннинг Лондондаги элчихонасида Буюк Британиянинг “Sturgeon Capital”компанияси бош директори Кийан Зандия билан музокаралар ўтказилди, деб хабар бермоқда "Дунё" Ахборот агентлиги.

Қайд этилишича, мулоқот чоғида Ўзбекистонда амалга оширилаётган стартап лойиҳаларга Буюк Британиядан венчур инвестицияларини жалб қилиш масалалари муҳокама қилинган.

Кийан Зандиянинг айтишича, компания Ўзбекистон билан яқиндан ҳамкорлик қилиш, ўзбек ёшларининг истиқболли инновацион ғоялари ва стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий йилнинг апрель ойида Самарқанд вилоятида ўз ваколатхонасини очишни режалаштирмоқда.

Британиялик ҳамкорлар, шунингдек, жорий йилнинг 2-3 май кунлари ўтказилиши режалаштирилган III Тошкент халқаро инвестиция форумида қатнашишга тайёрлигини тасдиқлаган.

“Sturgeon Capital” компанияси 2010 йилда ташкил этилган бўлиб, Марказий Осиё мамлакатларида активларни бошқариш ва стартапларга сармоя киритишга ихтисослашган. Бугунги кунда “Sturgeon Capital” компанияси Ўзбекистондаги стартап лойиҳаларга қарийб 6,5 миллион АҚШ доллари миқдорида сармоя киритган.

Улашиш:

Бошқалар

6-сентябр 2025, 09:04
775

Қандай қилиб давлат хизматларидан арзонроқ фойдаланиш мумкин?

ЯИДХПдан узлуксиз ва навбатсиз 24/7 режимда фойдаланиш мумкин.


4-сентябр 2025, 05:05
719

Кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби қандай?

Кўчмас мулкни сотиш шартномасига биноан кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқининг сотиб олувчига ўтганлиги давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.


8-сентябр 2025, 07:27
630

Талабаларнинг ижара тўловларини бир қисмини қоплаб бериш тартиби қандай?

Битта турар жойда икки ва ундан ортиқ талаба ижара ҳуқуқи асосида яшаган ҳолатларда, уларнинг барчаси ижара шартномасида қайд этилган бўлишлари шарт.


16-сентябр 2025, 10:26
555

Жисмоний ва юридик шахслар учун адвокат билан шартнома тузишда билиши зарур бўлган муҳим фактлар

Адвокат билан тузиладиган шартнома — ҳуқуқий хизматлар кўрсатиш жараёнини тартибга соладиган асосий ҳужжат ҳисобланади.

Мавзуга доир янгиликлар: