currencies image

11 802,19 UZS

7,63

usd

currencies image

13 527,67 UZS

41,81

eur

currencies image

139,87 UZS

0,81

ru



АсосийЯнгиликларЎзбекистонлик талабалар Буюк Британияда стажировка ўтайди

Ўзбекистонлик талабалар Буюк Британияда стажировка ўтайди

Ўзбекистон

calendar

06.02.2024

eye

1 426

Ўзбекистонлик талабалар Буюк Британияда стажировка ўтайди

Буюк Британияда ўзбекистонлик талабалар учун аграр соҳада стажировкалар ташкил этилади, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.

Қайд этилишича, Ўзбекистон элчихонаси томонидан Британиянинг "Aston Fruit Farm" фермаси раҳбари Чарлз Лютон ва "Hops Labour Solutions" меҳнат ташкилоти ижрочи директори Джимми Девис билан музокаралар ўтказилган.

Мулоқот чоғида Британия томонга Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларининг профессор-ўқитувчиларини хорижий давлатларга стажировка ўташ ҳамда малака ошириш учун юбориш бўйича пировард мақсадлар ва кутилаётган натижалар ҳақида ахборот берилган.

Британия томони "Aston Fruit Farm" фермасида ўзбекистонлик талабалар учун стажировка ўташга шароит борлигини ҳамда Тошкент давлат аграр университети ва Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институти вакиллари учун стажировкаларни ташкил этишга тайёр эканини билдирган,

Мазкур ўқув курслари натижасида ўзбекистонлик талабалар аграр соҳада ўзларининг билим ва кўникмаларини ошириш ва келгусида амалиётга татбиқ этиш имкониятига эга бўлади.

Улашиш:

Мавзуга доир янгиликлар: