Ҳуқуқ
09.11.2026
48

Дўкон, кафе, дорихона, сервис маркази ёки бошқа савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчасидан харид қилганингизда чек талаб қилиш нафақат ҳуқуқингиз, балки қонун талабларининг бажарилишини таъминлашга ҳам хизмат қилади.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 221-моддасига кўра, айрим ҳолатларда чек бермаслик ёки белгиланган тўлов воситаларидан фойдаланмаслик учун жарима қўлланилади.
Қонунга мувофиқ, агар тадбиркор назорат-касса техникаси, ҳисоб-китоб терминали, электрон тўлов тизими ёки махсус QR-коддан фойдаланиши шарт бўлса-ю, аммо уларни қўлламасдан савдо қилса ёки хизмат кўрсатса, ҳуқуқбузарлик содир этган ҳисобланади.
Шунингдек, харидорга чек, квитанция, талон ёки уларга тенглаштирилган ҳужжатни бериш мажбурий бўлган ҳолда бундай ҳужжатни бермаслик ҳам қонун бузилиши ҳисобланади.
Бундан ташқари, тадбиркор пластик карта, электрон тўлов тизими ёки махсус QR-код орқали тўловни қабул қилишни асоссиз равишда рад этса ҳам жавобгарликка тортилиши мумкин.
Ушбу ҳолатлар учун 5 миллион сўм миқдорида жарима белгиланган.
Яна бир муҳим қоидага эътибор бериш лозим. Агар тадбиркор солиқ органларида рўйхатдан ўтмаган назорат-касса техникасидан фойдаланса, бу янада оғирроқ ҳуқуқбузарлик ҳисобланади. Бундай ҳолат учун 7 миллион сўм миқдорида жарима назарда тутилган.
Харидор сифатида чекни талаб қилиш сизга харидни тасдиқлаш, товарни қайтариш ёки алмаштириш, кафолат хизматидан фойдаланиш ҳамда ҳуқуқларингизни ҳимоя қилишда муҳим аҳамиятга эга.
Хулоса: агар қонунга кўра чек бериш мажбурий бўлса, уни бермаслик тадбиркор учун жаримага сабаб бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳар бир хариддан сўнг чекни олиш ва сақлаб қўйиш мақсадга мувофиқ.
Феруз Жўраев
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган? Муҳим 5 та факт
Суд қарорини бажармаслик жавобгарликка сабаб бўлади.
Мол-мулкка қанча вақт эгалик қилиш мулк ҳуқуқини вужудга келтиради?
Фуқаролик кодексининг 187-моддасида мол-мулкка эгалик қилиш муддати орқали мулк ҳуқуқини олиш тартиби белгиланган.
Хорижда миллий ресторани очадиган тадбиркорларга 50 фоизигача субсидия берилади
Давлат хизмати Туризм қўмитаси томонидан my.gov.uz портали орқали бепул кўрсатилади.