Ҳуқуқ
16.10.2026
860

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 187-моддасида мол-мулкка эгалик қилиш муддати орқали мулк ҳуқуқини олиш тартиби белгиланган. Унга кўра, мол-мулкнинг мулдори бўлмаган шахс муайян шартларга риоя қилган ҳолда унга узоқ вақт эгалик қилса, мулк ҳуқуқини қўлга киритиши мумкин.
Кўчмас мол-мулкка эгалик қилиш муддати 15 йил, бошқа мол-мулкка эса 5 йилни ташкил этади. Бунинг учун шахс мол-мулкка ўзиникидек ҳалол, ошкора ва узлуксиз эгалик қилиши керак. Демак, мол-мулкдан шунча вақт фойдаланишнинг ўзи етарли эмас: эгалик қилиш белгиланган хусусиятларга ҳам эга бўлиши лозим.
Агар мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт бўлса, эгалик қилиш муддати туфайли ҳуқуқни олган шахснинг мулк ҳуқуқи рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади.
Мулк ҳуқуқи расмийлаштирилгунига қадар ҳам мол-мулкка ўзиникидек эгалик қилиб келаётган шахс ўз эгалигини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга. У мол-мулкнинг мулдори бўлмаган ёки қонун ёхуд шартнома асосида эгалик қилиш ҳуқуқига эга бўлмаган учинчи шахсларнинг аралашувига қарши ҳимояланиши мумкин.
Эгалик қилиш муддатини асос қилиб кўрсатаётган шахс ўзининг ҳуқуқий вориси бўлган шахснинг ҳам шу мол-мулкка эгалик қилган даврини ўз муддатига қўшиши мумкин. Бу эгалик қилиш даврини ҳуқуқий ворислик асосида ҳисоблаш имконини беради.
Шунингдек, Фуқаролик кодексининг 228, 229, 230 ва 232-моддаларига мувофиқ шахс эгалигидан талаб қилиб олиниши мумкин бўлган ашёлар бўйича муддат даъво муддати тугаганидан кейингина ҳисоблана бошлайди.
Шундай қилиб, 187-модда мол-мулкка узоқ муддат эгалик қилган шахснинг ҳуқуқий ҳолатини белгилайди. Бироқ мулк ҳуқуқини олиш учун эгалик қилишнинг белгиланган муддатига, ҳалоллигига, ошкоралигига ва узлуксизлигига риоя қилиниши, давлат рўйхатидан ўтказиш талаб этилган ҳолларда эса ҳуқуқ тегишли тартибда рўйхатдан ўтказилиши керак.
Зиёвуддин Намозов,
журналист
Улашиш:
Бошқалар
Вояга етмаганлар меҳнати: муҳим қоидалар
Кодекснинг 118-моддасига мувофиқ, умумий қоида бўйича ишга қабул қилишга 16 ёшдан йўл қўйилади.
Уйини сотган одам ҳам солиқ тўлайдими?
Бу норма фуқароларни узоқ муддатли мулкдорликка рағбатлантириш ва ортиқча солиқ юкини камайтириш мақсадида жорий этилган.
Ёлғон ахборот тарқатиш учун қандай жавобгарлик белгиланган?
Текширилмаган ёки атайлаб бузиб кўрсатилган маълумотларни тарқатиш жавобгарлик белгиланган.
25 та сув омбори туризм масканларига айланиши мумкин
Ҳозирда 56 та сув омборининг бор-йўғи 4 тасида қутқарув хизмати мавжуд.