Life Style
20.08.2026
881

Маиший чиқиндиларни йиғиш ва олиб чиқиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 6-февралдаги 95-сон қарори билан тасдиқланган “Қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш қоидалари” билан тартибга солинади.
1. Чиқиндиларни олиб кетиш муддати қанча?
Мазкур Низомга кўра, чиқиндиларни олиб чиқиш ҳудуд ва яшаш жойининг турига қараб белгиланган жадвал асосида амалга оширилади.
Низом қоидаларига мувофиқ, чиқиндиларни олиб чиқиш махсус хизмат кўрсатувчи ташкилот томонидан тасдиқланган график асосида амалга оширилади. Яъни айрим ҳудудларда ҳафтасига бир марта, айрим жойларда эса ундан кўпроқ маротаба олиб чиқилиши мумкин.
Шунинг учун ҳафтада бир марта келиш графикда шундай белгиланган бўлса қонуний ҳисобланади.
2. Хазон (барг) ва бошқа ўсимлик қолдиқларини олиб кетмаслик қонунийми?
Низомнинг 8-бандига кўра қуйидаги чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизмат кўрсатувчи ташкилотлар томонидан келишилган нархларда алоҳида тўлов эвазига амалга оширилади:
▪️ суюқ маиший чиқиндилар;
▪️ йирик габаритли маиший чиқиндилар;
▪️ чорвачилик чиқиндилари;
▪️ қурилиш чиқиндилари ва тупроқ;
▪️ дарахт ва буталарни кесиш ҳамда агротехник ишлов беришдан ҳосил бўладиган чиқиндилар (дарахт ва бута шох-шаббалари, кесиш ишлари қолдиқлари, барглар ва бошқалар).
❗️Мазкур норма шуни англатадики, барглар, шох-шаббалар ва хазонлар оддий маиший чиқинди таркибига кирмайди. Уларни олиб кетиш хизмат кўрсатувчи ташкилот томонидан алоҳида хизмат сифатида ва қўшимча тўлов эвазига амалга оширилади.
Агар чиқинди ташувчи корхона:
▪️ чиқиндини белгиланган графикдан камроқ олиб кетаётган бўлса,
▪️ ёки хизмат учун тўлов ундирилаётган бўлса-ю, хизмат кўрсатилмаса,
бундай ҳолатда сиз:
▪️ хизмат кўрсатувчи корхонага ёзма мурожаат қилишингиз,
▪️ ёки маҳаллий ҳокимлик ёки Экология органларига шикоят қилишингиз мумкин.
Вазирлар Маҳкамасининг 95-сон қарорига кўра, чиқиндилар тасдиқланган график асосида олиб чиқилади, айрим ҳудудларда бу ҳафтасига бир марта бўлиши мумкин. Хазон ва барглар эса ҳар доим ҳам маиший чиқинди сифатида олиб кетилмаслиги, балки алоҳида тартибда чиқарилиши мумкин.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Тошкентда автобус ва метрода йўл ҳақини 2,5 минг сўмгача ошириш таклиф қилинмоқда
Узоқ муддатли тарифларда чегирмалар ҳам назарда тутилган.
Солиқ мажбуриятини қандай тартибда ва қайси муддатларда бажариш керак?
Солиқ кодексининг 86-моддаси солиқ мажбуриятини бажариш тартиби ва муддатларини белгилайди.