currencies image

11 806,97 UZS

18,43

usd

currencies image

13 430,43 UZS

52,89

eur

currencies image

139,86 UZS

0,48

ru



АсосийЯнгиликларЧорраҳа яқинида чизиқ босганлик учун ЙПХ баённома тузмайди

Чорраҳа яқинида чизиқ босганлик учун ЙПХ баённома тузмайди

Ҳуқуқ

calendar

31.10.2026

eye

29

Чорраҳа яқинида чизиқ босганлик учун ЙПХ баённома тузмайди

Ўзбекистонда 1 ноябрдан чорраҳа ва қайрилиб олиш жойлари яқинида белгиланган масофада йўл чизиғини босганлик учун ЙПХ ходимлари маъмурий баённома расмийлаштирмайди. Шунингдек, хавфсизлик камарини тақмаслик ҳолатларини автоматлаштирилган камералар орқали қайд этишга рухсат берилди.

Вазирлар Маҳкамаси 29 октябрда йўл ҳаракати қоидабузарликларини қайд этиш тизимини такомиллаштиришга оид 596-сон қарорни қабул қилди.

Қарорга кўра, 1 ноябрдан чорраҳагача 50 метр, қайрилиб олиш жойигача эса 20 метр масофада 1.1 ва 1.3 йўл ётиқ чизиқларини босиб ҳаракатланганлик учун ЙПХ инспекторлари томонидан маъмурий баённома тузилмайди.

Бундан ташқари, транспорт воситасини бошқариш ва йўловчи ташишда хавфсизлик камаридан фойдаланиш қоидаларига риоя этмаслик ҳолатларини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш воситалари орқали аниқлашга рухсат берилади.

Бундай қурилмалар техник талабларга жавоб бериши ҳамда қайд этилган маълумотларни «Маъмурий амалиёт» модулига автоматик равишда узатиш имкониятига эга бўлиши керак.

Улашиш: