currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларЧўмилиш мавсуми яқинлашмоқда: аквапаркларга оид 5 саволга ҳуқуқий жавоб

Чўмилиш мавсуми яқинлашмоқда: аквапаркларга оид 5 саволга ҳуқуқий жавоб

Ўзбекистон

calendar

30.05.2023

eye

1 702

Чўмилиш мавсуми яқинлашмоқда: аквапаркларга оид 5 саволга ҳуқуқий жавоб

Ҳаво ҳарорати кўтарилиб, юртимизда жазирама кунлар бошланиши ҳақида турли хабарлар тарқала бошлади. Шунингдек, мактаб таътиллари бошланди. Табиийки, сузиш ҳавзаларига эҳтиёж ортиши ҳамда бундай жойларда одамлар гавжумлашиши мумкин. Сузиш ҳавзаларида сув чуқурлиги қанча бўлиши керак? Болалар хавфсизлиги учун алоҳида талаблар борми? Қуйида шу каби 5 та муҳим саволга жавоб берамиз.

  1. Авкапарклар қандай талабларга жавоб бериши керак?
Авкапарклар, пляж ва сувда оммавий дам олиш учун мўлжалланган жойлар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
  • чўмилиш жойи, соҳил бўйи ҳудуди режалаштирилган ва ободонлаштирилган бўлиши;
  • сувнинг чуқурлиги 3 метргача бўлиши, пляжларда қирғоқдан 50 метргача майдон ҳаёт ва соғлиғи учун хавфли нарсалардан (ўт, тош, тўсиқлар ва ҳ.з.) тозаланган бўлиши;
  • пляжлардаги чўмилиш жойида ер ости сувлари чиқмаслиги, гирдоблар бўлмаслиги, оқимнинг тезлиги 0,5 м/секунддан ошмаслиги;
  • портлар, пирслар, причаллар санитария-эпидемиология хизмати органлари билан келишилган масофада жойлашган бўлиши.
Чўмилиш жойлари оқава сувлар ва бошқа ифлослантирувчи манбалар чиқариладиган жойлардан камида 500 метр узоқда бўлиши керак. Сув омборлари, кўллар, дарёлар, каналлар ҳамда бошқа оқадиган ва оқмайдиган йирик сув ҳавзаларида пляж акваторияси сув юзасининг майдони бир нафар дам олувчи ҳисобига 5 м2 ва оқмайдиган сув ҳавзаларида — 10 м2 бўлиши керак. Пляждаги чўмилиш жойида сузиш масофаси қирғоқдан 50 метргача бўлган жойда қизил ёки тўқ қизил рангдаги белгилар ўрнатилиши шарт.
  1. Пляжлар қандай ҳолатларда ишлаши мумкин эмас?
Авкапарклар, пляж ва сувда оммавий дам олиш учун мўлжалланган жойлар қуйидаги ҳолатларда фаолият кўрсатиши тақиқланади:
  • сувнинг ости қисми ҳолати ҳақида маълумот бўлмаганда;
  • сувнинг чуқурлиги бўйича харита бўлмаганда;
  • сув тозаланмаганда;
  • сув сифати бўйича лаборатория назорати натижалари бўлмаганда;
  • тиббий ёрдам пости бўлмаганда;
  • қутқарувчилар ва қутқариш пости бўлмаганда;
  • сув остида қувурлар бўлганда.
Авкапарклар, пляжларда ҳар куни чиқиндилардан тозаланиши керак, қумли зона бўлса бир кунда 3 марта тозаланиши керак. Кийим алмаштириш жойлари ва душхоналар ҳар куни дезинфекция қилинади. Қутқарувчилар ягона намунадаги расмий кийим билан таъминланишлари керак.
  1. Фуқаролар нималарга риоя қилиши зарур?
Фуқароларга қуйидагилар тақиқланади:
  • тақиқловчи белгилар ва «Хавфли»!», «Чўмилиш тақиқланади!», «Шўнғиш (сувга сакраш) тақиқланади!» сўзлари ёзилган жойларда чўмилиш ва сувга сакраш;
  • тўсиш белгиларидан ўтиб сузиш;
  • моторли, елканли кемаларга, эшкакли кемаларга ва бошқа кичик ўлчамли кемалар яқинига сузиб бориш;
  • техник ва огоҳлантириш белгиларидан ва тўсиқлардан бошқа мақсадларда фойдаланиш;
  • сакраш учун мосланмаган иншоотлардан ҳамда чуқурлиги ва тубининг ҳолати номаълум бўлган жойларда сувга сакраш;
  • алкоголли маҳсулотларни истеъмол қилиш ва маст ҳолатда чўмилиш;
  • сувда шўнғиш ва чўмилувчиларни ушлаб олиш билан боғлиқ ўйинларни ташкил этиш;
  • ёлғон тревога сигнали бериш;
  • вояга етмаганларни назоратсиз қолдириш;
  • сузиш учун автомобиль камералари, тахтачалар ва шу кабилардан фойдаланиш;
  • кучуклар ва бошқа ҳайвонларни ўзи билан олиб келиш, чўмилтириш, сайр қилдириш;
  • сувни ифлос қилиш, ахлат қолдириш;
  • 12 ёшгача бўлган болаларнинг ота-оналар назоратисиз якка тартибда чўмилиши;
  • шиша буюмлар ёки бошқа хавфли буюмларни қолдириш ёки кўмиш;
  • овқат тайёрлаш ва иситиш учун оловдан фойдаланиш;
  • товуш баландлиги 90 дБдан ортиқ бўлган кучли овоз чиқариш қурилмаларидан фойдаланиш.
  1. Болалар якка ўзи чўмилиши мумкинми?
Болаларнинг фақат 10 кишидан ортиқ бўлмаган таркибда гуруҳ-гуруҳ бўлиб чўмилишига рухсат берилади. Сузишни билмайдиган болалар алоҳида чўмиладилар. 10 кишидан иборат ҳар бир гуруҳ ҳисобига бир нафар қутқарувчи бўлиши керак.
  1. Болалар чўмилишдан олдин қандай чоралар кўрилиши керак?
Болаларнинг чўмилишидан олдин чўмилиш жойини қуйидаги тарзда тайёрлаш зарур:
  • сув тубини текшириш;
  • гуруҳ чўмилиши учун ажратилган ҳудуд четларини рангли байроқчалардан иборат қирғоқ байроқчалари ёки яхлит тўсиқ (фаль) билан белгилаш;
  • тахтачаларга қутқарув воситаларини илиб қўйиш;
  • болаларнинг ҳар бир гуруҳига хавфсизлик чоралари бўйича йўл-йўриқлар бериш;
  • очиқ сув ҳавзаларида қутқарувчи қайиқда бўлиши керак.
Чўмилиш пайтида ҳар 10 киши ҳисобига бир нафар қутқарувчи сувда чўмилаётган болаларнинг ёнида туриши керак.

Улашиш:

Бошқалар

13-ноябр 2025, 11:22
863

Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб

Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.


24-октябр 2025, 04:21
840

Шахс ўзининг хабарисиз номига кредит тузилишининг олдини олиши мумкин

Қонунчиликка кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими тузилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битими тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.


30-октябр 2025, 07:11
629

Никоҳ шартномаси — оиладаги ишончнинг кафолати

Никоҳ шартномаси — бу оддий қоғоз эмас.


23-октябр 2025, 05:22
533

Олий таълимда тарбиянинг янги устуни: Тьюторлик институти касбий босқичда

Қарорнинг энг муҳим янгилиги — тьюторлик лавозимининг мақомини оширишдир. Низомда тьюторлик асосий меҳнат фаолияти эканлиги аниқ белгиланди.

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
13-август 2023, 07:43
1 754

Дислалия: Бола нега айрим сўзларни нотўғри талаффуз қилади? Бунинг олдини олиш нима қилиш керак?

Бола улғайгани сари нутқи ҳам параллел ривожланиб боради. Бироқ ҳамма “тили чиққан” болалар ҳам барча сўзларни тўғри талаффуз қила олмайди.

cover image
17-июл 2023, 13:22
1 886

Қандай йўловчиларга самолётда учишга рухсат этилмайди?

cover image
15-июл 2023, 06:00
861

Мутахассис фаввораларда чўмилиш саломатлик учун хавфли эканлиги айтди

Фавворада чўмилиш ўткир вирусли ичак инфекциялари, гепатит (А,Е), ичбуруғ, ичтерлама, лямблиоз каби хавфли касалликлар келиб чиқишига сабаб бўлади.

cover image
1-июл 2023, 08:35
1 410

"Acapulco", "Aladdin", "Aqualand", "Oasis" – Тошкент аквапарклари ҳақида маълумотлар

Қайси аквапаркка боришни, қайсилари қулайроқ, нархлари ҳамёнбоп эканини билмаяпсизми? Тошкентдаги аквапарклар, уларнинг манзили, иш вақти, июль ойидаги кунлик ва соатлик нархлари ҳақида маълумотлар жамланди.