Ўзбекистон
17.07.2023
1 887

Cамолёт — тезкор ва қулай транспорт воситаси. Аммо ундан фойдаланиш учун барчанинг ҳам саломатлик кўрсаткичлари мос келавермайди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти саломатлиги туфайли ҳаво лайнери бортига чиқишига рухсат этилмайдиган йўловчилар рўйхатини эълон қилди. “Авиакомпаниялар оғир аҳволдаги ёки парвоз чоғида соғлиғи ёмонлашиши мумкин бўлган баъзи йўловчиларни самолётга чиқаришдан бош тортиш ҳуқуқига эга”, — дейилади ЖССТ ҳужжатида. Улар қуйидагилар: – туғилганига 48 соат тўлмаган (ёки муддатидан аввал дунёга келган) чақалоқлар; – ҳомиладорликнинг 36-ҳафтаси ёки ундан ортиқ даврида бўлган аёллар (кўп ҳомиладорлик учун бу кўрсаткич 32 ҳафтага тенг); – стенокардия ва кўкрак қафасидаги оғриқ, юқумли касалликлар, юрак-қон томир тизими хасталикларига чалинганлар; – яқинда инфаркт ёки инсультни бошдан кечирганлар; – танада ҳаво ёки газ тўпланиши мумкин бўлган жароҳатлари бор ва яқинда ошқозон, ичак, кўз, юз ёки бош мия операцияларини ўтказганлар; – нафас олиш тизими билан боғлиқ ўткир ва узоқ муддатли хасталиклардан азият чекувчилар; – пневмония ташхиси қўйилганлар; – тинч ҳолатда нафас қисиши хуруж қилувчилар; – ўроқсимон ҳужайрали анемияга чалинганлар; – пневмоторакс (ўпка тешилиши) аниқланганлар; – қулоқ инфекцияси бор беморлар; – декомпрессия касаллиги билан оғриганлар; – бош мияда босим ошишидан (қон кетиши, жароҳатлар ёки инфекция туфайли) қийналадиган кишилар. Экспертларнинг қўшимча қилишича, бу рўйхат турли авиакомпаниялар талаблари асосида бироз фарқланиши ҳам мумкин.
Улашиш:
Бошқалар
Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб
Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.
Шахс ўзининг хабарисиз номига кредит тузилишининг олдини олиши мумкин
Қонунчиликка кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими тузилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битими тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.
Никоҳ шартномаси — оиладаги ишончнинг кафолати
Никоҳ шартномаси — бу оддий қоғоз эмас.
Олий таълимда тарбиянинг янги устуни: Тьюторлик институти касбий босқичда
Қарорнинг энг муҳим янгилиги — тьюторлик лавозимининг мақомини оширишдир. Низомда тьюторлик асосий меҳнат фаолияти эканлиги аниқ белгиланди.
Дислалия: Бола нега айрим сўзларни нотўғри талаффуз қилади? Бунинг олдини олиш нима қилиш керак?
Бола улғайгани сари нутқи ҳам параллел ривожланиб боради. Бироқ ҳамма “тили чиққан” болалар ҳам барча сўзларни тўғри талаффуз қила олмайди.
Чўмилиш мавсуми яқинлашмоқда: аквапаркларга оид 5 саволга ҳуқуқий жавоб
Соғликка фойда келтириш учун қанча юриш керак?