currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларДам олиш кунлари беқарор об-ҳаво кузатилади

Дам олиш кунлари беқарор об-ҳаво кузатилади

Ўзбекистон

calendar

07.03.2024

eye

910

Дам олиш кунлари беқарор об-ҳаво кузатилади

Бугун ва эртага Ўзбекистон ҳудуди бўйича иш ҳафтасининг бошида бошланган ҳаво ҳароратининг аста-секин кўтарилиши давом этади.

Ҳаво ҳарорати кечалари 5-10 даража илиқ, кундуз кунлари 7 мартда 13-16 даража илиқ, 8 мартда 17-20 даража илиқ атрофида бўлади.

Бугун кундузи республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Эртага ҳудуднинг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, фақат Қорақалпоғистон Республикасида ва куннинг иккинчи ярмида Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Самарқанд вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин.

9-11 март кунлари Ўзбекистон бўйича беқарор об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Республика ҳудуди бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, тоғларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Ҳарорат фони анча юқори бўлиши сақланиб туради, кечалари 5-10 даража илиқ, кундуз кунлари 13-18 даража илиқ бўлади.

Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 8-9 мартда баъзи жойларда 15-18 м/с гача кучаяди, 9 мартда баъзида 22-24 м/с гача кучайиши мумкин.

Пойтахт Тошкентда 7-8 март кунлари ёғингарчилик кутилмайди, 9-11 мартда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади, 9 мартда 12-15 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечалари 5-10 даража илиқ, кундуз кунлари 13-18 даража илиқ бўлади.

Улашиш:

Бошқалар

13-ноябр 2025, 11:22
863

Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб

Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.


24-октябр 2025, 04:21
840

Шахс ўзининг хабарисиз номига кредит тузилишининг олдини олиши мумкин

Қонунчиликка кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими тузилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битими тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.


30-октябр 2025, 07:11
629

Никоҳ шартномаси — оиладаги ишончнинг кафолати

Никоҳ шартномаси — бу оддий қоғоз эмас.


23-октябр 2025, 05:22
533

Олий таълимда тарбиянинг янги устуни: Тьюторлик институти касбий босқичда

Қарорнинг энг муҳим янгилиги — тьюторлик лавозимининг мақомини оширишдир. Низомда тьюторлик асосий меҳнат фаолияти эканлиги аниқ белгиланди.

Мавзуга доир янгиликлар: