Life Style
03.06.2025
396
Ўзбекистон Республикасида инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қадри устувор бўлиб, ҳар бир фуқарога ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун тенг имкониятлар яратишга ҳаракат қилинмоқда. Бунинг муҳим йўналишларидан бири — давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тизимидир.
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам нима?
“Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида”ги Қонунга кўра, давлат ҳисобидан юридик ёрдам — бу моддий имконияти чекланган ва ҳуқуқий ҳимояга муҳтож шахсларга адвокатлар орқали бепул малакали юридик ёрдам кўрсатишдир. Бундай ёрдам фақат Адвокатлар реестрга киритилган адвокатлар орқали амалга оширилади.
Юридик ёрдам олиш учун кимлар мурожаат қилиши мумкин?
Қуйидаги шахслар давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш ҳуқуқига эга:
— Кам таъминланган фуқаролар;
— Руҳий ҳолати бузилган шахслар;
— Хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқларининг бузилиши муносабати билан судга мурожаат қилган шахслар;
— Жиноят иши бўйича адвокат иштироки мажбурий бўлган гумонланувчи, айбланувчи ёки судланувчилар;
— Маҳкумлар.
Қандай ҳужжатлар талаб этилади?
Юридик ёрдам олиш учун шахс:
— Ариза;
— Паспорт (ID-карта) маълумотлари;
— Агар вакил орқали мурожаат этилса — ишончнома ёки тегишли ҳужжатлар;
— Зарур ҳолларда — психиатрия ёрдами кўрсатилаётганини тасдиқловчи маълумотнома ёки суддан маълумот тақдим этади.
“Юридик ёрдам” ахборот тизими орқали адвокат танлаш
2023 йилдан “Юридик ёрдам” ахборот тизими ишга туширилган бўлиб, бу ҳам юридик ёрдам олиш ишларини анча енгиллаштиради. Адвокатлар “Юридик ёрдам” ахборот тизими (e-advokat.uz) орқали автоматик танланади. Бу тизимда адвокатнинг ихтисослиги, иш юритиш тили ва ҳудуди инобатга олинади. Танланган адвокат белгиланган муддатда ишни қабул қилиши ва юридик ёрдам кўрсатиши шарт. Агар «Юридик ёрдам» ахборот тизими орқали танланган адвокат ишда иштирок этишни рад этадиган бўлса, у рад этиш асосларини дарҳол «Юридик ёрдам» ахборот тизимига киритиши керак. Тизимда рўйхатга олинган авокатлардан бири ишда ўз иштирокини тасдиқламагунича танлаш жараёни давом этади.
Давлат ҳисобидан кўрсатиладиган юридик ёрдам турлари
Юридик ёрдам қуйидаги йўналишлар бўйича кўрсатилади:
— Ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам масалалари;
— Ишга тиклаш ва иш ҳақи ундириш;
— Алимент ундириш;
— Турар жой масалалари;
— Соғлиққа етказилган зарарни қоплаш;
— Қонунга хилоф ҳаракатлар оқибатида етказилган зарарни қоплаш;
— Маъмурий қамоқ билан боғлиқ ишларда ҳимоя;
— Хотин-қизлар ва эркаклар ҳуқуқларининг бузилиши ҳолатида;
— Психиатрия ёрдами кўрсатилаётган пайтдаги ҳуқуқий масалалар;
— Жиноят ишлари юзасидан процессуал ҳуқуқлар ҳимояси.
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам — адолат ва тенгликни таъминлашга қаратилган муҳим ҳуқуқий механизмдир. У шахсларнинг ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилишга ёрдам беради ва ҳуқуқий ёрдамга муҳтожларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашни назарда тутади.
Улашиш:
Бошқалар
Мактаб битирувчилари қандай ҳолатларда якуний аттестация топширишдан озод этилади?
Низомнинг иловасига мувофиқ тасдиқланган 59 турдаги якуний давлат аттестациясидан озод қилиш мумкин бўлган касалликларга асосан озод этилади.
“Tashkent Law Spring” тўртинчи халқаро юридик форуми иштирокчиларига
Авваламбор, сизларни “Рақамли технологиялар даври: келажакка ҳуқуқий назар”мавзусидаги “Tashkent Law Spring” IV халқаро юридик форумининг очилиши билан самимий қутлайман.
Энергетика бўйича компенсация ва моддий ёрдамга оид 5 саволга 5 жавоб
Компенсация олиш учун “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ёки маҳаллаларда фаолият юритувчи ижтимоий ходимларга мурожаат қилиш керак.
Малака ошириш даврида ходимга ҳайфсан бериш мумкинми?
Қонуннинг 48-моддаси Давлат фуқаролик хизматчисига интизомий жазо қўллаш мумкин бўлмаган бир қатор ҳолатларни белгилайди.