Life Style
30.06.2026
364

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 348-моддасига мувофиқ, доимий муассаса орқали фаолият юритувчи чет эл компаниялари солиқ базасини ҳисоблашда фақат даромад олиш билан бевосита боғлиқ бўлган харажатларни чегирма сифатида ҳисобга олиш ҳуқуқига эга.
Ушбу харажатлар Ўзбекистон ҳудудида ёки хорижда амалга оширилганидан қатъи назар, агар улар доимий муассасанинг Ўзбекистондаги солиқ солинадиган даромадини олиш билан боғлиқ бўлса, чегирма сифатида тан олинади. Бироқ Солиқ кодексида чегириб ташлаш мумкин эмас деб белгиланган харажатлар бундан мустасно ҳисобланади.
Шу билан бирга, чет эл компаниясининг ўзига доимий муассаса томонидан тўланадиган айрим тўловлар чегирма сифатида қабул қилинмайди. Жумладан:
— компаниянинг мулки ёки интеллектуал мулкидан фойдаланганлик учун роялти, гонорар ва бошқа тўловлар;
— компаниянинг ўзи доимий муассасага кўрсатган хизматлари учун харажатлар;
— компания томонидан доимий муассасага берилган қарзлар бўйича фоизлар;
— Ўзбекистондаги фаолият билан боғлиқ бўлмаган харажатлар;
— доимий муассаса фаолиятига алоқадор бўлмаган бошқарув ва умуммаъмурий харажатлар.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида бошқарув ва умуммаъмурий харажатларни чегиришга рухсат берилган бўлса, улар икки хил усулдан бири орқали ҳисобга олиниши мумкин:
— харажатларни мутаносиб тақсимлаш усули;
— харажатларни тўғридан-тўғри чегирмалар таркибига киритиш усули.
Бошқарув ва умуммаъмурий харажатлар деганда, ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ бўлмаган бошқарув ишлари ҳамда бошқарув ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатлар тушунилади.
Бироқ қуйидаги харажатлар бошқарув ва умуммаъмурий харажатлар таркибига кирмайди:
— Ўзбекистондаги доимий муассаса ёки ваколатхона томонидан бевосита қилинган ва Солиқ кодексига мувофиқ чегирма сифатида тан олинадиган харажатлар;
— бошқа давлатлардаги ваколатхона ёки доимий муассасалар томонидан қилинган, Ўзбекистондаги доимий муассаса фаолиятига дахлсиз харажатлар;
— Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган доимий муассаса фаолияти билан боғлиқ бўлмаган бошқарув харажатлари.
Норезидент ҳисобот (солиқ) даври давомида бошқарув ва умуммаъмурий харажатларни чегирмалар таркибига киритиш учун юқоридаги икки усулдан фақат биттасини танлаши ва шу усулни қўллаши лозим. Танланган усул солиқ ҳисоботига илова қилинади.
Шунингдек, норезидентнинг бошқарув ва умуммаъмурий харажатларини Ўзбекистондаги доимий муассасанинг чегирмалари таркибига киритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Ушбу тартиб доимий муассасаларнинг ҳақиқий фаолият билан боғлиқ харажатларини солиқ ҳисобида тўғри акс эттириш ҳамда асоссиз равишда солиқ базасини камайтиришнинг олдини олишга хизмат қилади.
Зиёвуддин Намозов,
"Адолат" МҲАМ ходими
Улашиш:
Бошқалар
Маъмурий жазони қўллаш, энг енгил жазони қўллаш асослари: муҳим 6 саволга жавоб
Маъмурий жазони қўллашда содир этилган ҳуқуқбузарлик хусусияти, ҳуқуқбузарнинг шахси, унинг айбдорлик даражаси, мулкий аҳволи, жавобгарликни енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлар ҳисобга олинади.
Давлат қарори билан мулк ҳуқуқи қачон бекор қилиниши мумкин?
Фуқаролик кодексининг 206-моддасига кўра, давлат органлари мулкдорнинг мол-мулкини истаган вақтда ёки асоссиз равишда олиб қўйиши мумкин эмас.
“Инсон ва қонун” – барчаси бир нашрда!
Агар шуларнинг ҳаммаси бир нашрда мужассам десак ишонасизми?
Банк мижоз учун эмас(ми?)
Навоий вилоятидаги банклардан бирининг туман филиали мутассадиларининг лоқайдлиги туфайли бир оила бошпанасиз, сарсон-саргардон.