Ўзбекистон
19.10.2023
752
Кеча, 18 октябрь куни Тошкент шаҳар судида “Dok-1 Maks” иши бўйича навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди. Суд жараёнига судья Мусо Юсупов раислик қилди. Бу галги суд мажлиси гувоҳ – Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” давлат унитар корхонасида экспертлар кенгаши аъзоси ҳамда аввал сертификатлаш бўлими, кейинчалик ташкилий назорат бўлими бошлиғи вазифаларида ишлаган Ш.Р.нинг кўрсатмаларини эшитишдан бошланди. Раислик этувчи, давлат айбловчиси, адвокат ва судланувчилар унга ўша пайтдаги ваколатларидан келиб чиққан ҳолда саволлар билан мурожаат қилишди. Гувоҳ М.С.нинг таъкидлашича, у халқаро бўлим бошлиғи сифатида хорижий сертификатлар таржимаси билан шуғулланган. Аммо қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган Н.М ва А.А.лар унинг айрим кўрсатмаларини инкор этишди. Суд мажлисида гувоҳлардан бири терговдаги кўрсатмаларини қисман тасдиқлашини билдирди. Раислик этувчининг нега тўла тасдиқламаслиги ҳақидаги саволига у терговчи томонидан ўзига нисбатан қамаб қўйиш билан таҳдид қилинганини маълум қилди. Бундан ташқари, судланувчи Ж.Э.нинг адвокати ҳимояси остидаги шахсга нисбатан ким Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси номига шикоят ариза билан мурожаат қилганини аниқлаш ва судланувчига Жиноят кодексининг 212-моддаси (Пора олиш-беришда воситачилик қилиш) билан жиноят иши қўзғатилганлиги ҳақидаги қарордан нусха олиб беришни сўраб, судга илтимоснома киритди. Бунга жавобан раислик этувчи ДХХ раисига мурожаат қилган шахс ҳақидаги маълумотлар тергов сири ҳисоблангани боис илтимосноманинг шу қисмини рад этди. Ж.Э.га Жиноят кодексининг 212-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган ёки қўзғатилмаганлигини эса келаси суд мажлисига қадар аниқлаб беришини билдирди. Суд 2023 йил 20 октябрь куни ўз ишини давом эттиради. Хуршид СУЛТОНОВ, журналист
Улашиш:
Бошқалар
Ўқишини кўчиришга оид: муҳим 7 саволга жавоб
Ўзим яшайдиган ҳудудга ўқишимни кўчирсам, ўқишни тўлов-контрак асосида давом эттираманми?
“Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали хорижда бепул ўқиш: муҳим 5 саволга жавоб
Жамғарма томонидан ҳужжатлар текширилиб, танлов талабларига тўғри келадиганлар саралаб олинади.
Никоҳланувчилардан бири носоғлом бўлса, никоҳ тузиладими?
Оила кодексининг 14-моддасига кўра, никоҳ фақат тарафларнинг ўзаро розилиги асосида тузилади.
Кимга неччи соат – умумтаълим муассасаларида дарс соатлари қандай тақсимланади?
Қонунчиликка кўра, умумтаълим муассасалари умумий ўрта таълимнинг таянч ўқув режаси асосида ҳар йили 10 сентябрга қадар умумтаълим муассасасининг дарс соатлари сеткасини шакллантиради.