currencies image

12 149,55 UZS

8,64

usd

currencies image

14 087,40 UZS

34,30

eur

currencies image

150,44 UZS

1,03

ru



АсосийЯнгиликларЭлектрон рақамли имзо: билишингиз шарт бўлган 5 қоида

Электрон рақамли имзо: билишингиз шарт бўлган 5 қоида

Содда талқин

calendar

12.09.2025

eye

447

Электрон рақамли имзо: билишингиз шарт бўлган 5 қоида

Ҳозирги рақамлашган даврда кўплаб ҳуқуқий ва иқтисодий муносабатлар онлайн тарзда амалга оширилмоқда. Шунинг учун ҳам, электрон рақамли имзо (кейинги ўринларда ЭРИ деб аталади) нафақат қулай восита, балки юридик кучга эга муҳим элемент сифатида аҳамият касб этмоқда. ЭРИ ёрдамида турли давлат хизматларидан фойдаланиш, шартномаларни тузиш, солиқ ва ҳисоботларни юбориш, ҳатто судда иш юритиш ҳам мумкин.

Қуйида электрон рақамли имзо бўйича билишингиз шарт бўлган 5 асосий қоида келтирилади.

1. ЭРИ оддий имзодек юридик кучга эга

Ўзбекистон Республикасининг “Электрон рақамли имзо тўғрисида”ги Қонунига асосан, электрон рақамли имзо орқали тасдиқланган ҳужжат қоғоздаги имзо ва муҳр билан тасдиқланган ҳужжатга тенглаштирилади. Бу дегани, ЭРИ орқали имзоланган ариза, шартнома ёки бошқа ҳужжат тўлиқ юридик кучга эга ҳисобланади.

ЭРИ шахсий ахборот ҳисобланади ва фақатгина унинг эгаси томонидан ёки унинг аниқ ва равшан розилиги асосида ишлатилиши мумкин. Агар бирор шахс бошқасининг ЭРИсини рухсатисиз ишлатса, бу ҳолат қонунбузарлик сифатида баҳоланади ва жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин.

2. ЭРИ орқали тасдиқланган маълумотлар хавфсизлиги

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, ЭРИ билан имзоланган ҳужжат ёки маълумот унинг ҳақиқийлиги ва муаллифлиги тўлиқ тасдиқланган деб ҳисобланади. Бундай ҳужжатни кейинчалик инкор этиш, яъни “мазкур имзони мен қўймаганман” деб рад этиш деярли мумкин эмас. Шу боис, ЭРИ қўйиш жараёни ҳуқуқий жиҳатдан катта масъулият талаб қилади. Ҳар бир фойдаланувчи ЭРИдан фақат ишончли платформаларда ва ўзининг розилиги асосида фойдаланиши лозим. Шунингдек, ЭРИ калитларини учинчи шахсларга бериш, уларни очиқ сақлаш ёки ҳимоясиз қурилмаларда ишлатиш тавсия этилмайди, чунки бу шахсий маълумотларнинг хавфсизлигига путур етказиши мумкин.

3. ЭРИнинг амал қилиш муддати

Электрон рақамли имзо маълум бир муддатгача амал қилади. Одатда, ЭРИ
1 йилдан 2 йилгача муддатда берилади ва муддати тугагач, у янгиланиши керак бўлади. Агар ЭРИ муддати ўтган бўлса, у билан тасдиқланган ҳужжатлар юридик кучга эга бўлмаслиги мумкин. Шу сабабли, ЭРИнинг амал қилиш муддатини доимий равишда кузатиб бориш тавсия этилади.

4. ЭРИни давлат органлари ва хусусий хизматларда қўллаш

Электрон рақамли имзо нафақат давлат хизматларидан фойдаланишда, балки кўплаб хусусий ташкилотлар билан муносабатларда ҳам ишлатилади. Масалан, банк хизматларидан фойдаланиш, электрон тижоратда шартнома тузиш, онлайн ариза юбориш каби ҳолатларда ЭРИ кенг қўлланилади. Бугунги кунда “my.gov.uz”, “soliq.uz” каби платформаларда ЭРИсиз тўлиқ хизмат олиш деярли имконсиз.

5. ЭРИ орқали амалга оширилган ҳуқуқий ҳаракатлар учун жавобгарлик

Жисмоний шахснинг имзоси: шахсий жавобгарлик билан боғлиқ. Бу дегани, маълум бир инсон ўз рақамли имзоси билан имзоланган барча ҳужжатлар учун жавобгар.

Юридик шахснинг имзоси: жавобгарлик ташкилотнинг ўзига юкланади. Бу шуни англатадики, ушбу имзодан фойдаланган ҳолда амалга оширилган ҳаракатлар учун ташкилот жавоб беради, нафақат муайян шахс.

Хулоса

Электрон рақамли имзо – замонавий рақамли ҳуқуқий муносабатларда шахсни аниқ идентификация қилиш, ҳуқуқий ҳаракатларни тасдиқлаш ва ҳужжат айланмасини самарали амалга оширишда ишончли ҳамда кафолатли механизм ҳисобланади. Унинг асосий ҳуқуқий афзалликлари – ишончлилик, ҳақиқийликни тасдиқлаш имконияти ва инкор этилмаслик тамойилларидир.

Шу боис, ҳар бир фуқаро ва тадбиркор ЭРИдан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига риоя этиши, унинг амал қилиш муддатини ўз вақтида назорат қилиши ва фақат қонуний мақсадларда ишлатиши зарур. Бу нафақат шахсий манфаатларни, балки умумий ҳуқуқий муносабатларнинг шаффофлиги ва ишончлилигини таъминлайди.

Дилмурод Маматмуротов,
“Адолат” МҲАМ ходими

Улашиш:

Бошқалар

17-сентябр 2025, 07:24
687

Раддия бериш ва жавоб қайтариш ҳуқуқи

Раддия ёки жавоб газеталарда улар олинган кундан эътиборан бир ой ичида, бошқа даврий нашрларда навбатдаги сонда эълон қилиниши шарт.


16-сентябр 2025, 10:26
668

Жисмоний ва юридик шахслар учун адвокат билан шартнома тузишда билиши зарур бўлган муҳим фактлар

Адвокат билан тузиладиган шартнома — ҳуқуқий хизматлар кўрсатиш жараёнини тартибга соладиган асосий ҳужжат ҳисобланади.


16-сентябр 2025, 08:06
619

Электрон рецепт қандай ёзиб берилади?

Низомга кўра, рецепт билан бериладиган дори воситалари Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган бўлиши керак.


3-октябр 2025, 07:18
607

Қандай тоифа шахсларга санатория учун бепул йўлланма берилади?

Меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасида улар билан бирга истиқомат қилувчи пенсия ёшига етган оила аъзоларига бир марталик бепул йўлланма берилади.