Ўзбекистон
27.10.2023
1 717

Ўзбекистон мобил алоқа тармоқларида абонент рақамини кўчириш хизмати (MNP) ишга туширилди. Бу ҳақда “ICTWEEK UZBEKISTAN – 2023”да маълум қилинди. Эндиликда абонентлар мобил алоқа операторларининг хизмат кўрсатиш сифатига қараб исталган компанияни танлаши мумкин. Бу жараёнда мобил алоқа абонентларига улар бошқа операторга кўчганда ўз абонент рақамини сақлаб қолиш имконияти тақдим этилади. Дастлабки босқичда жисмоний шахслар ўзи ўтишни хоҳлаган мобил алоқа оператори офисига ташриф буюрган ҳолда мурожаат этади ҳамда мобил рақами кўчирилган янги сим картани олиб кетади. Келгусида абонентларга қулайлик яратиш мақсадида масофадан туриб, онлайн тарзда Ягона интерактив давлат хизматлари портали — my.gov.uz орқали абонент рақамини кўчиришга ариза юбориш хизмати йўлга қўйилади. Шунингдек, Ҳукумат қарори билан жисмоний шахслар ҳамда чет эл фуқаролари учун мобил қурилмаларини рўйхатдан ўтказиш жараёнида бир қатор қулайликлар яратилмоқда. Хусусан, телефонларни UZIMEI тизимида рўйхатга олишда масофадан туриб (онлайн) шахсни биометрик идентификация (Face-ID) қилиш жорий этилмоқда. Ушбу қулайлик орқали фуқароларнинг шахсга доир маълумотларидан ўзгалар фойдаланишининг олди олинади. Мазкур технология ёрдамида жисмоний шахс ўзига тегишли мобил қурилмаларни рўйхатга олишни ўзининг биометрик маълумотларидан фойдаланган ҳолда онлайн тарзда амалга оширади. Бунда, жисмоний шахс IMEI кодларини рўйхатга олишни расмий веб-сайт (uzimei.uz), Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz ) ва унинг мобил талқини ҳамда тизим рўйхатга олувчиларига бевосита мурожаат қилган ҳолда биометрик идентификация орқали амалга ошириши мумкин бўлади.
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Apple компанияси iPhone 15 нархларини маълум қилди (фото)
Анъанавий тақдимот маросимида сотувлар қачондан бошланиши ҳам ойдинлашди.
Россияда “Боқий умр” капсуласи яратилди
Аллақачон ихтирони патентлаш учун ариза топширилган ва дастлабки учта модель Дубайга экспорт қилинади.
Дунёда илк бор робот-жарроҳ жигар кўчириб ўтказди
Қурилманинг вирус билан зарарланганини қандай аниқлаш мумкин?