currencies image

11 802,19 UZS

7,63

usd

currencies image

13 527,67 UZS

41,81

eur

currencies image

139,87 UZS

0,81

ru



АсосийЯнгиликларЭнди хавфли юкларни транзит ташиш учун рухсатномаларни онлайн олиш мумкин

Энди хавфли юкларни транзит ташиш учун рухсатномаларни онлайн олиш мумкин

Ўзбекистон

calendar

09.08.2023

eye

1 403

Энди хавфли юкларни транзит ташиш учун рухсатномаларни онлайн олиш мумкин

Энди хавфли юкларни транзит ташиш учун рухсатнома электрон шаклда берилади, дея хабар берди Транспорт вазирлиги. Қайд этилишича, Республика ҳудудидан транзит ўтувчи хавфли тоифага киритилган юкларга онлайн рухсатнома бериш мақсадида “Хавфли юк” ахборот тизими ишлаб чиқилди. Натижада хавфли юкларни транзит ташиш учун рухсатномаларни бериш анъанавий кўринишдан электрон шаклга ўтказилди. Тегишли рухсатнома талабгорлари мазкур ахборот тизими орқали ариза юборишлари мумкин. “Тизим орқали аризачи мурожаат йўллагандан сўнг қонунчиликда белгиланган тартибда ва муддатларда ариза кўриб чиқилади ва тегишли хулосалар асосида рухсатнома тизим томонидан тақдим этилади”, — дейилади хабарда.

Улашиш:

Мавзуга доир янгиликлар: