Ўзбекистон
03.07.2023
1 607

my.gov.uz порталида "Тонировка"га рухсатнома муддатини ўз вақтида узайтириш ҳақида эслатма берилди. Ўтган йилнинг 1 июлидан арзонлаштирилган «тонировка» учун рухсатномани my.gov.uz орқали ҳеч қандай навбатларсиз онлайн расмийлаштириш бошланганди. Ўша вақтда расмийлаштирилган рухсатномаларнинг амал қилиш муддати ҳозирда якунига етмоқда. Хабарда фуқароларга «тонировка»га рухсатнома муддатини my.gov.uz орқали ўз вақтида узайтириш тавсия этилган. Шунингдек, рухсатномани кўча-кўйда пул эвазига расмийлаштираман деб, шахсий маълумотларни фирибгарлар қўлига топшириб қўймаслик, уни онлайн расмийлаштириш ҳақида ҳам эслатиб ўтилган. Қолаверса, онлайн расмийлаштиришда 10 фоизлик чегирма ҳам бор. Қайд этилишича, "тонировка" учун рухсатномани мобил телефонлар орқали олиш ҳам мумкин. Бунинг тартиби видеоқўлланмада кўрсатилган.
Улашиш:
Бошқалар
Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб
Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.
Шахс ўзининг хабарисиз номига кредит тузилишининг олдини олиши мумкин
Қонунчиликка кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими тузилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битими тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.
Никоҳ шартномаси — оиладаги ишончнинг кафолати
Никоҳ шартномаси — бу оддий қоғоз эмас.
Олий таълимда тарбиянинг янги устуни: Тьюторлик институти касбий босқичда
Қарорнинг энг муҳим янгилиги — тьюторлик лавозимининг мақомини оширишдир. Низомда тьюторлик асосий меҳнат фаолияти эканлиги аниқ белгиланди.