Ўзбекистон
03.04.2024
888
Президент Шавкат Мирзиёевга миграцияни тартибга солиш ва меҳнат мигрантларини қўллаб-қувватлашга қаратилган таклифлар тақдимот қилинди.
Мамлакатимизда бундай фуқароларни чет элга тартибли ва хавфсиз жўнатиш бўйича муайян ишлар қилинмоқда. Охирги икки йилда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан 70 минг киши ривожланган давлатларга юборилган.
Давлатимиз раҳбари соҳада фуқароларга қулайликлар яратиш, меҳнат миграциясидан қайтган шахсларнинг бандлигини таъминлаш вазифаларини қўйган эди. Шу боис меҳнат миграцияси тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди.
Унга кўра, Бандлик вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги давлат муассасаси шаклида бошқарув органига айланади. Агентлик директори бир вақтнинг ўзида Бандлик вазири ўринбосари бўлади. У меҳнат мигрантларини қўллаб-қувватлаш жамғармасини ҳам бошқаради.
Буюк Британия, Германия, Польша, Венгрия, Япониядаги элчихона ва консулликларда меҳнат миграцияси бўйича атташе, Саудия Арабистонида агентлик вакили лавозими жорий қилинади. Хориждаги фуқароларимиз масалаларини тезкорлик билан ҳал қилиш учун элчихоналар ва тегишли вазирликларда 24 соат ишлайдиган “колл-марказлар” ташкил этилади.
“Хорижга иш – маҳалладан” тамойили йўлга қўйилади. Бунда, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси хорижда ишлаш истагида бўлган фуқарони аниқлаб, “Онлайн маҳалла” платформасига киритади. Номзодлар хориждаги иш берувчилар танловларига жалб қилинади.
Касбий малакаси йўқ ва тилни билмайдиган фуқароларни касбга ўқитиш ва профтаълим муассасаларида мақсадли тайёрлаш йўлга қўйилади. Бунинг учун Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳузурида фуқароларни хорижий тилларга ўргатиш ва ишлашга мақсадли тайёрлаш маркази очилади.
Хорижда ишлаш истагида бўлганлар муайян харажатларга ҳам дуч келади. Шу боис энди мигрантларнинг ишчи виза, йўл чиптаси, хорижий тил ва касб бўйича малакани баҳолатиш харажатлари қисман қопланади. Чет тили бўйича халқаро ёки унга тенглаштирилган сертификат олган фуқарога тил ўрганиш учун сарфлаган харажатининг 50 фоизи қоплаб берилади.
Меҳнат миграциясидан қайтган фуқароларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳам муҳим масала. Шу боис, Сайхунобод тажрибаси асосида уларга томорқада маҳсулот етиштириб, даромад олиши учун молиявий кўмак берилади ҳамда бошқа турдаги бандлик хизматлари кўрсатилади. “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастурига мувофиқ имтиёзли кредитлар ажратилади. Тиббий муассасалар миграциядан қайтган шахслар ва уларнинг оила аъзоларини бепул тиббий кўрикдан ўтказади. “Инсон” марказлари томонидан ота-онаси хорижда меҳнат қилаётган болаларга ижтимоий ёрдам кўрсатилади.
Меҳнат миграциясидан қайтганларни ишга олган корхонага ҳар бир ходим учун бир йил давомида Бандликка кўмаклашиш жамғармасидан ойига 500 минг сўм субсидия берилади. Ушбу тадбирларга бу йил учун барча манбадан 100 миллиард сўм ажратилади.
Давлатимиз раҳбари бу тизимни самарали йўлга қўйиб, фуқароларга сифатли хизмат кўрсатиш, бандликни ошириш бўйича кўрсатмалар берди.
Улашиш:
Бошқалар
Энергетика бўйича компенсация ва моддий ёрдамга оид 5 саволга 5 жавоб
Компенсация олиш учун “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ёки маҳаллаларда фаолият юритувчи ижтимоий ходимларга мурожаат қилиш керак.
“Tashkent Law Spring” тўртинчи халқаро юридик форуми иштирокчиларига
Авваламбор, сизларни “Рақамли технологиялар даври: келажакка ҳуқуқий назар”мавзусидаги “Tashkent Law Spring” IV халқаро юридик форумининг очилиши билан самимий қутлайман.
Янги нормалар: ахборот қай ҳолларда ноқонуний деб топилади?
2017–2025 йиллар оралиғида интернет фойдаланувчиларининг сони 14,7 миллиондан 32,7 миллионгача ошган.
Ходимнинг шахсга доир маълумотларига нималар киради ва уларни кафолатлаш қандай тартибда амалга оширилади?
Иш берувчига тақдим этилган, ходимнинг, шунингдек унинг оила аъзоларининг ҳаётидаги фактлар, воқеалар ва ҳолатлар тўғрисидаги ахборот ходимнинг шахсга доир маълумотларидир.
Меҳнат миграциясидан қайтган шахсларни ишга олганларга субсидия тўланади
Бу тартиб 1 июндан амалда бўлади.
Россияга бораётган ва ўша мамлакатдаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди
Улардан хавфсизлик чоралари талабларини инобатга олган ҳолда ҳаракатланиши сўралмоқда.
Россияда 100 нафардан ортиқ ўзбекистонликнинг паспорти олиб қўйилиб, мажбурий меҳнатга жалб этилгани маълум бўлди
Мигрантлар Ташқи меҳнат миграция агентлигининг Екатеринбург шаҳридаги вакилига мурожаат қилган.
Россияда ўзбекистонлик мигрантларнинг 1 млн 770 минг рубль иш ҳақи ундириб берилди
Россия Федерациясининг Самара вилояти ҳамда Иркутск шаҳрида иш берувчилар Ўзбекистон фуқароларини иш ҳақини тўламасдан ишлатган.