Ўзбекистон
12.09.2023
931

“Ўзбекистон – 2030» стратегияси тасдиқланди ҳамда уни 2023 йилда ўзи вақтида ва сифатли амалга ошириш бўйича Президент қарори қабул қилинди. Қарорга мувофиқ, 2023 йил 1 ноябрдан: – ижобий экологик экспертиза хулосасини олмаган объектларга нисбатан молиялаштириш, кредитлаш ва бошқа молия операцияларини тўхтатиб туриш механизми жорий этилади; – экологик ҳуқуқбузарлик содир этганларга нисбатан зарарни қоплаш билан бир қаторда, зарар етказилган табиат объектини тиклаш ва унинг муайян муддат давомида муҳофаза қилинишини таъминлаш мажбурияти юклатилади. 2024 йил 1 январдан: – республиканинг узоқ муддатли сув баланси прогнозини юритиш, сув ресурсларини тежаш дастурларини қабул қилиш амалиёти йўлга қўйилади; – Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларига сувни тежайдиган технологияларни жорий қилиш учун кредитлар 10 фоиз ставкада (фоиз ставкаларини субсидиялаш ҳисобига) ажратилади.
Улашиш:
Бошқалар
Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб
Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.
Шахс ўзининг хабарисиз номига кредит тузилишининг олдини олиши мумкин
Қонунчиликка кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими тузилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битими тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.
Никоҳ шартномаси — оиладаги ишончнинг кафолати
Никоҳ шартномаси — бу оддий қоғоз эмас.
Олий таълимда тарбиянинг янги устуни: Тьюторлик институти касбий босқичда
Қарорнинг энг муҳим янгилиги — тьюторлик лавозимининг мақомини оширишдир. Низомда тьюторлик асосий меҳнат фаолияти эканлиги аниқ белгиланди.
Президент Наврўз байрамини ўтказиш тўғрисидаги Қарорни имзолади
2024 йилги Наврўз умумхалқ байрами Ўзбекистонда “Олам нурга тўлсин сен билан, Наврўз! деган бош ғоя асосида нишонланади.
Айрим тадбиркорларда солиқ текширувлари ўтказилмайди
2024 йил 1 апрелдан тадбиркорларга субсидия, имтиёз ва преференциялар уларнинг рейтинг даражасидан келиб чиққан ҳолда жорий этилади.
“Кўча санъати ва мусиқаси” лойиҳаси амалга оширилади
Ҳар чорак якунида 10 нафар фаол ижодкор БҲМнинг камида 20 баравари миқдоридаги пул маблағлари билан рағбатлантириб борилади.
Номоддий маданий мерос намуналарини сақловчи шахслар ҳар ойда 5 млн сўмдан рағбатлантириб борилади
Соҳани комплекс ривожлантириш бўйича илмий-амалий ва ижодий мактаблар фаолияти йўлга қўйилади.