Ҳуқуқ
25.11.2025
1 517

Солиқ кодексининг 437-моддасига кўра, республика ҳудудлари кесимида базавий солиқ ставкалари 1 кв. м учун мутлақ ўлчамда қуйидаги миқдорларда белгиланади:
|
Республика ҳудудлари |
1 кв. м учун базавий солиқ ставкаси (сўмда) |
|
Тошкент шаҳри: |
|
|
1 зона 2 зона 3 зона 4 зона 5 зона |
1 735 1 471 1 206 948 678 |
|
Қорақалпоғистон Республикаси |
352 |
|
Андижон вилояти |
433 |
|
Бухоро вилояти |
352 |
|
Жиззах вилояти |
352 |
|
Қашқадарё вилояти |
352 |
|
Навоий вилояти |
352 |
|
Наманган вилояти |
433 |
|
Самарқанд вилояти |
433 |
|
Сурхондарё вилояти |
330 |
|
Сирдарё вилояти |
278 |
|
Тошкент вилояти |
366 |
|
Фарғона вилояти |
366 |
|
Хоразм вилояти |
352 |
Солиқ ставкаларини аниқ миқдори қуйидаги тартибда белгиланади:
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва вилоятлар халқ депутатлари Кенгашлари 0,5 дан 2,0 гача бўлган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни қўллаган ҳолда, ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган базавий солиқ ставкалари асосида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун туман ва шаҳарлар кесимида уларнинг иқтисодий ривожланишига қараб, солиқ ставкаларини белгилайди;
туманлар ва шаҳарлар халқ депутатлари Кенгашлари ушбу модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошисида белгиланган солиқ ставкаларига Тошкент шаҳри учун эса — ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган базавий солиқ ставкаларига 0,7 дан 3,0 гача бўлган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни уларнинг ҳудудларида жойлашган даҳа, массив, маҳалла, кўча кесимида киритади.
Туманлар ва шаҳарлар халқ депутатлари Кенгашлари томонидан жорий солиқ даври учун солиқ ставкалари қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари жойлашган жойдаги солиқ органларига ҳар йили 10 январга қадар тақдим этилади.
Жисмоний шахсларга берилган, шунингдек деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга солиқ ставкаси қишлоқ хўжалиги экинзорларининг норматив қийматига нисбатан 0,95 фоиз миқдорда белгиланади.
Тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиладиган ер участкалари учун ёхуд уйлар, дала ҳовли иморатлари, якка тартибдаги гаражлар ва бошқа иморатлар, иншоотлар юридик шахсга ёки якка тартибдаги тадбиркорга ижарага берилганда, шунингдек жисмоний шахсларнинг мулкида бўлган, яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектлари эгаллаган ер участкалари учун солиқ жисмоний шахслардан юридик шахслардан олинадиган ер солиғини тўлаш учун белгиланган солиқ ставкалари бўйича ундирилади ҳамда ушбу Кодекснинг 436-моддасида кўрсатилган имтиёзлар уларга нисбатан татбиқ этилмайди.
Жисмоний шахс ёки оилавий корхона ер участкасидан унда жойлашган уйда истиқомат қилиш билан бир вақтда товарлар ишлаб чиқариш (хизматлар кўрсатиш) учун фойдаланган тақдирда, солиқ жисмоний шахслар учун белгиланган солиқ ставкаси бўйича тўланади.
Якка тартибда уй-жой қуриш ва турар жойни ободонлаштириш учун берилган ер участкаларининг томорқа қисмига қишлоқ хўжалиги экинларини экиш ёки уни ободонлаштириш амалга оширилмаган тақдирда солиқ уч баравар миқдорда тўланади.
Ер участкаларидан ҳужжатларсиз ёхуд ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларда кўрсатилганидан каттароқ ҳажмда фойдаланилганда, солиқ ставкаси белгиланган солиқ ставкаларининг уч баравари миқдорида белгиланади.
Жисмоний шахсларга якка тартибдаги турар жой қуриш ва ободонлаштиришга берилган томорқа ер участкаларига якка тартибдаги уй-жой қуришга берилган ер участкалари учун белгиланган ставка қўлланилади.
Улашиш:
Бошқалар
Букмекерлик фаолиятини реклама қилганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?
Ўзбекистон қонунчилигида букмекерлик ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни реклама қилиш учун жавобгарлик белгиланган.
Номингизга кредит олишни чеклашда муҳим 5 жиҳат
Онлайн фирибгарликдан ҳимояланиш — фақат эҳтиёткорлик эмас, олдиндан кўрилган чоралар билан бошланади.
Меҳнат кодексида таътилга оид нормаларнинг мазмуни: 5 муҳим саволга жавоб
Ҳар йилги меҳнат таътили иш ўрни ва иш ҳақи сақлаб қолинган ҳолда берилади.
Кредит тўлови муддатини кечиктириш ёки узайтириш имкониятлари
Кредит шартномаси амал қилиш даврида тўловлар биринчи маротаба кечиктирилган ёки узайтирилган тақдирда, муайян ҳолатлар мавжуд бўлса, кредит таснифи ўзгартирилмайди ва у шартлари қайта кўриб чиқилган актив сифатида баҳоланмайди.