currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларБукмекерлик фаолиятини реклама қилганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?

Букмекерлик фаолиятини реклама қилганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?

Life Style

calendar

23.02.2026

eye

2 036

Букмекерлик фаолиятини реклама қилганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?

Сўнгги йилларда интернет ва ижтимоий тармоқларда турли букмекерлик платформалари тарғиботи кўпайди. Айниқса блогерлар, Telegram-каналлар ва сайтлар орқали “осон ютуқ”, “тез пул ишлаш” каби чақириқлар учрамоқда. Лекин савол туғилади: бундай реклама қонунийми?

Ўзбекистон қонунчилигида букмекерлик ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни реклама қилиш учун жавобгарлик белгиланган.

Қонунчилик асоси

Ўзбекистонда қимор ўйинлари ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар соҳаси қатъий тартибга солинади.

Ўзбекистон “Реклама тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, қонун билан тақиқланган фаолият турларини реклама қилишга йўл қўйилмайди. Қонуннинг 46-моддасига кўра, қимор ўйинлари ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар, шу жумладан телекоммуникация тармоқларидан, шунингдек Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланган ҳолда ташкил этиладиган қимор ўйинлари ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар рекламасига йўл қўйилмаслиги белгиланган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида ноқонуний реклама тарқатганлик учун маъмурий жавобгарлик назарда тутилган. Кодекснинг 191-моддасида Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларда қонунга хилоф равишда иштирок этиш — ана шу ўйинлар буюмларини, шунингдек ўйинга тикилган ҳамда ўйиндаги ютуқ бўлган пуллар, ашёлар ва бошқа қимматбаҳо буюмларни мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган.

Худди шундай ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш ёхуд вояга етмаган шахсни қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларда иштирок этишга жалб қилиш —

ана шу ўйинлар буюмларини, шунингдек ўйинга тикилган ҳамда ўйиндаги ютуқ бўлган пуллар, ашёлар ва бошқа қимматбаҳо буюмларни мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

 

Нима учун тақиқланган?

Букмекерлик реклама қилишни чеклашнинг асосий сабаблари:

— ёшларни алданиш ва таваккалчиликдан ҳимоя қилиш;

— молиявий хавф ва қарздорлик ҳолатларини олдини олиш;

— жамоат ахлоқи ва ижтимоий барқарорликни таъминлаш.

Букмекерлик — таваккалчиликка асосланган фаолият. Унда ютуқ имконияти рекламада катта кўрсатилса-да, амалда компания ҳар доим математик устунликка эга бўлади.

Блогерлар ва инфлюенсерлар учун муҳим огоҳлантириш

Кўпчилик блогерлар ўйлаши мумкин таваккалчиликка асосланган ўйинлар каналларига “Шунчаки ҳавола қўйдим”, “реклама эмас, тавсия” деган изоҳ жавобгарликдан озод этмайди. Агар контент орқали муайян букмекерлик хизмати тарғиб қилинса ёки фойдаланувчиларни у ерда рўйхатдан ўтишга чақириш бўлса — бу реклама сифатида баҳоланиши мумкин. Бу ҳаракат эса қонуний жавобгарликка сабаб бўлади.

Хулоса

Ўзбекистон букмекерлик хизматларини реклама қилиш қонун билан чекланган ва бундай ҳаракат учун маъмурий жавобгарлик мавжуд.

Қисқа муддатли реклама даромади узоқ муддатли ҳуқуқий муаммоларга олиб келиши мумкин. Шунинг учун медиа соҳаси ва блогерлар қонун талабларини диққат билан ўрганиши зарур.

Улашиш: