Ҳуқуқ
18.09.2026
60

Ер азалдан инсоният учун энг муҳим табиий бойлик ва ҳаёт манбаларидан бири ҳисобланади. Ундан оқилона ва самарали фойдаланиш нафақат иқтисодий тараққиёт, балки экологик барқарорлик ва келажак авлодлар манфаатларини таъминлашда ҳам муҳим аҳамият касб этади. Шу боис ер ресурсларидан фойдаланишни тартибга солиш, унинг муҳофазасини таъминлаш ҳамда ер эгалари ва фойдаланувчиларининг масъулиятини ошириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан биридир.
Бу борада ер солиғи муҳим иқтисодий ва ҳуқуқий восита сифатида хизмат қилади. У нафақат давлат бюджети даромадларини шакллантириш манбаларидан бири, балки ердан оқилона фойдаланишни рағбатлантирувчи механизм ҳамдир. Ер солиғини ўз вақтида ва тўғри тўлаш солиқ мажбуриятини бажариш билан бирга, ерга нисбатан масъулиятли муносабат ва фуқаролик бурчининг ҳам ифодасидир. Ушбу мақола орқали ер солиғига оид маълумотлар билан бўлишамиз.
Амалдаги Солиқ кодексига мувофиқ, Жисмоний шахслар тўлайдиган ер солиғини ер участкаси жойлашган ҳудуддаги солиқ органи ҳисоблаб чиқаради. Ҳисоб-китобда қуйидагилар ҳисобга олинади:
— кадастрда қайд этилган ер майдони;
— ер участкасидан фойдаланиш мақсади;
— маҳаллий Кенгаш томонидан белгиланган ставка ва коэффициентлар;
— солиқ тўловчига берилган имтиёзлар.
Жисмоний шахс ер солиғини мустақил ҳисобламайди, аммо хабарномадаги ер майдони, ставка ва имтиёзларни текшириши лозим бўлади.
Ер солиғи қачон тўланади?
Ер солиғи йил давомида тенг икки қисмда:
биринчи қисми – 15 апрелга қадар;
иккинчи қисми – 15 октябрга қадар тўланади.
Белгиланган муддатда тўланмаган солиқ суммаси бўйича пеня ҳисобланиши ва солиқ қарзини ундириш чоралари кўрилиши мумкин. Шу боисдан ушбу тўловларни вақтида қилиш – эртанги хотиржамликни кафолатлайди.
Ҳисоб-китобда хато бўлиши мумкинми?
Баъзан тўлов хабарномасида:
— ер майдони нотўғри кўрсатилган;
— ерга бўлган ҳуқуқ бекор қилингани ҳисобга олинмаган;
— нотўғри ставка ёки коэффициент қўлланган;
— солиқ имтиёзи ҳисобга олинмаган бўлиши мумкин. Бундай вазиятда тасдиқловчи ҳужжатлар билан солиқ органига қайта ҳисоб-китоб қилиш ҳақида мурожаат қилиш мумкин.
Хулоса ўрнида таъкидлаш жоизки, ер солиғи нафақат давлат бюджети даромадларини шакллантиришнинг муҳим манбаларидан бири, балки ер ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланишни таъминлашга хизмат қилувчи муҳим иқтисодий механизм ҳамдир. Ердан мақсадли ва унумли фойдаланиш, уни асраб-авайлаш ҳамда солиқ мажбуриятларини ўз вақтида бажариш ҳар бир ер эгаси ва ердан фойдаланувчининг масъулияти ҳисобланади.
Севинч Хушназарова,
журналист
Улашиш:
Бошқалар
Чуқурга тушган машина учун ким жавобгар: ҳайдовчими ёки йўл эгасими?
Демак, «йўл учун давлат жавоб беради» деган умумий хулоса ҳар доим ҳам тўғри эмас.
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Квартира сотиб олаётганда нималарни текшириш керак?
Квартира харид қилишда шошилиш энг катта хатолардан бири бўлиши мумкин.
Кўзгудаги ҳақиқат: болангиз нима кўраяпти?
Бугуннинг ёшлари учун асосий овунчоқ ва таъбир жоиз бўлса, “нажот” бўлаётган интернетда эса, ҳамма нарса бор – яхши ҳам, ёмон ҳам...