Ўзбекистон
12.06.2023
858
Янги тартибга кўра, ҳижоб қонунини иккинчи марта бузган ҳолда қўлга олинганлар судга топширилади, ҳижобсиз йўловчи аёлни олиб кетаётган машиналар мусодара қилинади. Эронлик аёллар ҳукуматнинг мажбурий кийиниш қоидаларини қўллаш учун технологиядан фойдаланишга бўлган янги уринишларига қарши чиқмоқда. Апрел ойида миллий полиция бошлиғи Аҳмад Ризо Радан жарима ёки қамоқ жазоси таҳдидига қарамай, жамоат жойларида сочини ёпмаган ёки кенг кийим киймаган аёлларни аниқлаш учун “ақлли” кузатув камераларининг ишга туширилганини эълон қилган эди. У ҳижоб қонунини иккинчи марта бузганлар судга топширилиши, сочи очиқ ҳолдаги йўловчи аёлни олиб кетаётган машиналар мусодара қилиниши, бу тартибга кўз юмган корхоналар ёпилиши ҳақида огоҳлантирди. Бироқ унинг бу баёноти ижтимоий тармоқларда истеҳзоларга сабаб бўлди, аёллар бутун мамлакат бўйлаб жамоат жойларида ҳижобсиз суратлари ва видеоларини жойлаштиришмоқда. Аксарият одамлар транспорт назорати камералари орқали ўз автомобиллари ичидаги кийим-кечак қоидаларининг бузилиши ҳақида огоҳлантирувчи хабарлар олишганини таъкидлашмоқда. Расмийлар бунинг учун машиналарни мусодара қилиш ёки одамларни жаримага тортиш билан биринчи марта таҳдид қилмоқда. “Менга бир ойлар олдин, дўстларим билан Дамғон шаҳрига қилган саёҳатимдан сўнг давлат рақамим кўрсатилган СМС олдим. Биз машинада ҳижобда эмас эдик”, деган бир аёл нашрга берган интервюсида. Айни пайтда аёллар жазоланиш хавфи кучайганига қарамай, мажбурий ҳижобга қарши курашни давом эттиришга тайёр эканликларини билдиришган. Бу воқеалар 22 ёшли қиз ҳижобни “нотўғри” ўраганлиги боис ахлоқ полицияси томонидан ҳибсга олиниб, кейин вафот этгани ортидан бошланган эди.
Улашиш:
Бошқалар
Энергетика бўйича компенсация ва моддий ёрдамга оид 5 саволга 5 жавоб
Компенсация олиш учун “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ёки маҳаллаларда фаолият юритувчи ижтимоий ходимларга мурожаат қилиш керак.
“Tashkent Law Spring” тўртинчи халқаро юридик форуми иштирокчиларига
Авваламбор, сизларни “Рақамли технологиялар даври: келажакка ҳуқуқий назар”мавзусидаги “Tashkent Law Spring” IV халқаро юридик форумининг очилиши билан самимий қутлайман.
Янги нормалар: ахборот қай ҳолларда ноқонуний деб топилади?
2017–2025 йиллар оралиғида интернет фойдаланувчиларининг сони 14,7 миллиондан 32,7 миллионгача ошган.
Ходимнинг шахсга доир маълумотларига нималар киради ва уларни кафолатлаш қандай тартибда амалга оширилади?
Иш берувчига тақдим этилган, ходимнинг, шунингдек унинг оила аъзоларининг ҳаётидаги фактлар, воқеалар ва ҳолатлар тўғрисидаги ахборот ходимнинг шахсга доир маълумотларидир.
Шавкат Мирзиёев Эрон Президенти билан учрашди
Президентлар икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш йўлларини муҳокама қилдилар.
Эрон ва Ўзбекистон ўртасида 15 та ҳужжат имзоланди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш тўғрисида Қўшма баёнотни имзоладилар.
Эронда ўқувчи қизлар газдан заҳарланяпти: бу уларнинг мактабга бормаслиги учун атайлаб уюштирлаётган бўлиши мумкин
10 дан ортиқ мактаб ва битта талабалар турар жойи газ туфайли кимёвий-биологик ҳужумга учраган. Расмий ҳукумат ҳужумларни уюштирганликда Исроилни, мухолифат эса Ислом инқилоби қўриқчилари корпусини айблаган. Кўплаб маҳаллий телеграм каналлари ҳужумлар асосан талаба қизларга қаратилганини таъкидлаб, Толибон ва Ал-Қоида гуруҳларини айбламоқда.
Шавкат Мирзиёев Душанбе шаҳрида Эрон Президенти Иброҳим Раисий билан учрашув ўтказди