Ўзбекистон
19.06.2023
1 060

Шавкат Мирзиёевнинг Эрон давлатига расмий ташрифи доирасида ҳукуматлар, идоралар ва ҳудудлар даражасида 15 та ҳужжат қабул қилинди. Президент матбуот хизматининг қайд этишича, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш тўғрисида Қўшма баёнотни имзоладилар. Бундан ташқари, ҳукуматлар ўртасидаги имтиёзли савдо тўғрисидаги битим, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва Эрон Миллий стандарт ташкилоти ўртасидаги ҳамкорлик дастури, Технологиялар ва инновациялар соҳасида ҳамкорлик бўйича Ҳаракатлар режаси қабул қилинди. Қўшма эркин иқтисодий зоналарни ташкил этиш, фармацевтика, транспорт ва транзит соҳаларида ҳамкорлик тўғрисида меморандумлар қабул қилинди. Шунингдек, Спорт соҳасида ҳамкорлик бўйича қўшма чора-тадбирлар режаси, Низоларни ҳал этиш ва арбитраж тўғрисида англашув меморандуми, Қайта суғурталаш соҳасида ҳамкорлик бўйича факультатив битим ва бошқа ҳужжатлар ҳам имзоланди. Икки мамлакат расмий делегациялари иштирокидаги музокараларда инновациялар, сунъий интеллект, нанотехнологиялар, кибернетика, технологиялар трансфери каби соҳаларда тажриба алмашиш муҳимлиги қайд этилди. Ҳудудлараро ҳамкорлик ривожланаётгани, жумладан, Бухоро вилояти ва Ҳамадон устони, Самарқанд ва Исфахон шаҳарлари ўртасида тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатилаётгани қўллаб-қувватланди. Икки давлат пойтахтлари ўртасидаги мунтазам авиақатновларнинг кўпайиши ишбилармонлик алоқалари ва ўзаро сайёҳлар оқимининг кўпайишига хизмат қилишига ишонч билдирилди. Маданий-гуманитар ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон Фанлар академияси фондларида сақланаётган қадимги қўлёзмаларни чуқур ўрганиш учун қўшма илмий гуруҳ тузишга келишиб олинди.
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.