currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларФармацевтика корхоналаримиз Афғонистондаги дори-дармон бўйича тендерларда иштирок этади

Фармацевтика корхоналаримиз Афғонистондаги дори-дармон бўйича тендерларда иштирок этади

Ўзбекистон

calendar

12.08.2023

eye

1 052

Фармацевтика корхоналаримиз Афғонистондаги дори-дармон бўйича тендерларда иштирок этади

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Улуғбек Эгамов раислигида Афғонистон Озиқ-овқат ва дори-дармон миллий идораси (AFDA) раиси доктор Абдул Бори Умар билан музокара бўлиб ўтди. Бу ҳақда УзА хабар берди. Онлайн тарзда Ўзбекистон ва Афғонистон фармацевтика соҳалари алоқасини мустаҳкамлаш, қўшма лойиҳалар ишга тушириш, экспортни рағбатлантириш мақсадида ташкил этилган мулоқотда маҳсулотларимиз Осиёнинг кўплаб давлатларига экспорт қилинаётгани маълум қилинди, Афғонистон корхоналари билан қўшма лойиҳалар ишга тушириш борасидаги таклифлар ўртага ташланди. Бундан ташқари, махсус учрашув уюштириб, Афғонистонинг йирик дистрибюторларини Ўзбекистонда ишлиб чиқарилаётган маҳсулот тур ва хиллари билан таништириш, икки мамлакат техник ишчи гуруҳини тузиш ташаббуси илгари сурилди. Самарали ахборот алмашув, муаммони ҳал қилиш бўйича амалий чора кўриш тизимини шакллантиришга қаратилган келишув имзолаш масаласи ҳам муҳокама қилинди. Суҳбат чоғида Ўзбекистон фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарининг Афғонистонда ўтадиган дори-дармон бўйича давлат хариди – тендерида иштирокини таъминлаш, ушбу юртда маҳсулотларимиз шоурумини уюштириш, товарларимизни тегишли идораларда рўйхатдан ўтказиш тартиби ва муддатини қисқартириш маъқулланди. Ҳамкорлар таклифлар ишлаб чиқиш ва маълумот алмашиш учун қўшма техник ишчи гуруҳ тузиш таклифини қўллаб-қувватлади. Тузилма таркибини тез орада тасдиқлаш ва тақдим этишга қарор қилинди.

Улашиш:

Бошқалар

13-ноябр 2025, 11:22
861

Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб

Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.


24-октябр 2025, 04:21
840

Шахс ўзининг хабарисиз номига кредит тузилишининг олдини олиши мумкин

Қонунчиликка кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими тузилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битими тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.


30-октябр 2025, 07:11
629

Никоҳ шартномаси — оиладаги ишончнинг кафолати

Никоҳ шартномаси — бу оддий қоғоз эмас.


23-октябр 2025, 05:22
533

Олий таълимда тарбиянинг янги устуни: Тьюторлик институти касбий босқичда

Қарорнинг энг муҳим янгилиги — тьюторлик лавозимининг мақомини оширишдир. Низомда тьюторлик асосий меҳнат фаолияти эканлиги аниқ белгиланди.

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
9-май 2024, 06:56
1 000

Саудия Ўзбекистон ОТМлари билан ҳамкорликни кенгайтиради

Ўзбекистонлик талабаларни  Саудиянинг етакчи университетларида грант асосида таълим олиш имкониятини кўпайтириш масаласи муҳокама қилинди.

cover image
15-апрел 2024, 07:46
1 041

Тошкентда Марказий Осиё ва Кўрфаз араб давлатлари ташқи ишлар вазирларининг иккинчи учрашуви бўлиб ўтмоқда

Бугун Тошкент шаҳрида «Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши» Стратегик мулоқоти ташқи ишлар вазирларининг иккинчи учрашуви бўлиб ўтмоқда.

cover image
13-апрел 2024, 12:53
1 140

Ўзбекистонлик шифокор ва ҳамшираларни ишга жалб қилиш бўйича Буюк Британия компанияси билан келишув тузилди

Ўзбекистон элчихонасида Буюк Британияда хориждан юқори малакали шифокорлар ва ҳамшираларни иш билан таъминлашга ихтисослашган "Triple West Medical" рекрутинг компанияси директори Гурол Махмут билан учрашув ўтказилди.

cover image
5-апрел 2024, 09:26
947

Қозоғистон Президенти Тўқаев расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди

Урганч халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Президент Шавкат Мирзиёев шахсан кутиб олди.