Ўзбекистон
05.10.2021
976

орий йилнинг 5 октябрь куни Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти томонидан “Фирибгарлик ва кибержиноятлар содир этилишининг олдини олишдаги ҳуқуқий муаммолар” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция ташкил этилди. Мазкур тадбир гибрид (онлайн ва офлайн) шаклда ўтказилди.
Конференцияда таниқли мутахассислар ҳамда хорижий экспертлар, хусусан Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ички ишлар вазирлиги ҳамда бошқа идоралар вакиллари, амалиётчи ҳуқуқшунослар, шунингдек, АҚШ элчихонаси, “Минтақавий мулоқат” халқаро нодавлат нотижорат ташкилотининг вакиллари иштирок этдилар.
Конференция давомида, фирибгарликка қарши курашишда жиноий-ҳуқуқий ва криминологик чоралар: назария ва амалиёт, фирибгарлик жиноятлари бўйича жиноий ишларни кўриб чиқиш, кибержиноятларни тергов қилиш бўйича ҳамда кибержиноятларга қарши кураш соҳасида ривожланган мамлакатлар, жумладан, Европа Иттифоқига аъзо давлатлар ҳамда АҚШ тажрибаси қиёсий-ҳуқуқий таҳлил қилинди.
Шунингдек, конференция якунлари юзасидан “Фирибгарлик ва кибержиноятлар содир этилишининг олдини олишдаги ҳуқуқий муаммолар” номли халқаро конференция тўплами чоп этилиши режалаштирилган.
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Ўзбекистондаги тўқимачилик компаниялари томонидан АҚШ бозорига калит олинди
10 дан ортиқ тўқимачилик компанияси Марказий Осиёда биринчи бўлиб халқаро WRAP стандарти сертификатига эга бўлди.
Самарқандда фуқаронинг “Америка орзуси” фирибгарлик туфайли “ушалмади”
$ 20 000 минг доллари эвазига АҚШга юборишни ваъда қилганлар ушланди.
Байден президентлигидаги АҚШ Украинага қанча миқдорда ҳарбий ёрдам берди?
Россия махсус ҳарбий операцияси бошланганидан бери АҚШнинг Украинага берган ёрдами миқдори маълум бўлди.
АҚШда оммавий отишма юз берди. 22 киши отиб ўлдирилган
Президент Жо Байден воқеа ҳақида хабардор қилингани айтилмоқда.