Ўзбекистон
27.02.2024
1 256

Фискал тартиб-қоидаларга оид ҳуқуқбузарликлар биринчи марта содир этилганда охирги ҳисобот чорагида олинган соф тушумнинг 2 фоизи миқдорида жарима солинади. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Солиқ қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Дилдора Ҳошимова маълум қилди.
Қайд этилишича, айрим турдаги маҳсулотларни мажбурий рақамли маркировкалаш ва бошқа фискал тартиб-қоидаларни бузганлик учун Солиқ кодексининг 227-прим 1-моддасига асосан қўлланилаётган жарималарнинг юқорилиги тадбиркорларнинг эътирозларига сабаб бўлаётган эди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 26 февралдаги ПФ-39 сон Фармони билан мазкур ҳуқуқбузарликлар учун жарималар миқдори 50 баробарга камайтирилиб, илгари қўлланилган жарима суммалари ҳисобдан чиқариладиган бўлди.
Солиқ кодексининг 227-прим 1-моддасида назарда тутилган яъни фискал тартиб-қоидаларга оид ҳуқуқбузарликлар биринчи марта содир этилганда охирги ҳисобот чорагида олинган соф тушумнинг 2 фоизи миқдорида жарима солиниши белгиланади. Аввал соф тушумнинг 100 фоизи миқдорида жарима солинган.
Агар мазкур турдаги ҳуқуқбузарлик бир йил давомида такрор содир этилганда жарима миқдори соф тушумнинг 20 фоизи миқдорида этиб ўрнатилади.
Маълумот учун, дастлабки ҳисоб китобларга кўра 2022 йил 13 июндан бугунги кунга қадар 1,5 минг нафар тадбиркорларга нисбатан 694 млрд сўм жарима қўлланилиб, шундан 39 млрд сўми ундирилган.
Шунингдек, мазкур Фармон кучга киргунга қадар фискал тартиб-қоидаларга оид ҳуқуқбузарликлар учун қўлланилган молиявий жарималар бўйича мавжуд қарздорликнинг 98 фоизи ҳисобдан чиқарилади. Ҳисобдан чиқарилган қарздорликни ундириш билан боғлиқ суд ва ижро ишлари тугатилади.
Шу билан бирга ундирилган жарима суммаларининг 98%и келгуси тўловлар ҳисобига ўтказилади.
Бундан ташқари, Солиқ кодексига мазкур Фармондан келиб чиқиб ўзгартиришлар киритилгунга қадар ушбу ҳуқуқбузарликлар учун молиявий жарималар ва маъмурий жазо чоралари қўлланилмайди.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Кибержиноятчиликдан ҳимоя: аҳоли билиши зарур бўлган 10 та муҳим қоида
Ҳар бир инсон рақамли хавфсизликнинг оддий, аммо муҳим қоидаларига амал қилиши зарур.
Ҳуқуқни билиш — шунчаки қонун нормаларини ёд олиш эмас
Инсон ҳаёти давомида оилавий, меҳнат, таълим, мулкий, ижтимоий ва бошқа кўплаб муносабатларга киришади.
Фискал тартиб-қоидаларини бузганлик учун жарима миқдори қисқартирилмоқда
Қонун Қуйи палатада қабул қилиниб, Сенатга юборилди.
Дарахт кесганлик учун жарима миқдори 5 бараварга оширилди
Қонунга асосан дарахтларни кесиш ёки шикаст етказганлик учун жазо чоралари кучайтирилди.
Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун қандай жарималар бор?
“Тонировка”ли автомобилни рухсатнома олмасдан бошқариш 8 млн 250 минг сўм; товуш сигналини сабабсиз бериш 330 минг сўм жаримага сабаб бўлади.