currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларФранция: намойишлар тўлқини пасаймоқда

Франция: намойишлар тўлқини пасаймоқда

Ўзбекистон

calendar

03.07.2023

eye

853

Франция: намойишлар тўлқини пасаймоқда

Францияда жазоирлик ўсмирнинг полициячи томонидан ўлдирилиши ортидан бошланган тартибсизликлар якшанбага ўтар кечаси ҳам давом этди. Aммо расмийлар ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг ҳаракатлари туфайли вазият “сокинлашганини” хабар қилмоқда. Эммануэль Макрон Франция Ички ишлар вазирлиги ва Aдлия вазирлигига мамлакатда тартиб ўрнатиш ва содир бўлган воқеа сабабларини ўрганиш бўйича топшириқ берди. Нантерда 17 ёшли Наел Мерзук полициячи томонидан отиб ўлдирилиши ортидан сешанба кунидан бери тўқнашувлар тўхтамаяпти. Якшанбага ўтар кечаси бутун Франция бўйлаб тартибни сақлаш учун 45 мингдан ортиқ полиция ва жандарм сафарбар қилинди. Ишга масъул прокурор милиционер ўқотар қурол қўллаш бўйича қонуний шартларга амал қилмаганини айтиб, уни қамоққа олишга қарор қилди. Aммо бу намойишчиларни қониқтирмади. Бу воқеа бутун Франция бўйлаб ғалаёнлар тўлқинини келтириб чиқарди. Намойишчилар келиб чиқиши ёки тери ранги туфайли ҳуқуқлари бузилишини хоҳламаслигини билдиришмоқда. Aммо француз полицияси ирқчилик айбловларини рад этмоқда. Шанба куни эрталаб полиция 1300 дан ортиқ кишини ҳибсга олиш бўйича рекорд кўрсаткични қайд этди. Ҳуқуқбузарларнинг учдан бир қисми вояга етмаганлар эди, дейди расмийлар. Намойиш оқибатида сешанба кунидан бери жами камида 79 полиция ходими жароҳатланган, 10 дан ортиқ савдо марказлари талон-тарож қилинган, юзлаб супермаркетлар, офислар ва дўконлар вайрон қилинган. Тартибсизликнинг олтинчи кечаси аввалгисига қараганда анча тинчроқ ўтди. Фақатгина 78 киши ҳибсга олинган. Бундан олдинги кун эса 700 киши қўлга олинган эди. Якшанба куни президент Вазирлар Маҳкамаси аъзолари билан тезкор штаб йиғилишини ўтказди, сешанба куни эса жабрланган ҳудудлар ҳокимлари билан учрашишини маълум қилди.

Улашиш:

Бошқалар

13-ноябр 2025, 11:22
861

Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб

Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.


24-октябр 2025, 04:21
840

Шахс ўзининг хабарисиз номига кредит тузилишининг олдини олиши мумкин

Қонунчиликка кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими тузилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битими тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.


30-октябр 2025, 07:11
629

Никоҳ шартномаси — оиладаги ишончнинг кафолати

Никоҳ шартномаси — бу оддий қоғоз эмас.


23-октябр 2025, 05:22
533

Олий таълимда тарбиянинг янги устуни: Тьюторлик институти касбий босқичда

Қарорнинг энг муҳим янгилиги — тьюторлик лавозимининг мақомини оширишдир. Низомда тьюторлик асосий меҳнат фаолияти эканлиги аниқ белгиланди.

Мавзуга доир янгиликлар: