Тармоқда нима гап?
17.05.2025
686
Жиззах вилоят адлия бошқармаси томонидан фуқаро Қ. Хнинг ҳозирги иш жойида ҳарбий ва махсус унвонлар учун қўшимча тўлов ва устамалар тўлаб берилмаётганлиги ҳақидаги мурожаати кўриб чиқилганда қуйидагилар аниқланган.
Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг 12.02.2021 йилдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 50-бандида Агентлик бошқарув ходимлари учун аввалги иш жойида берилган узоқ муддат хизмати, ҳарбий ва махсус унвонларни берилганлигини ёки асословчи учун қўшимча тўлов ва устамалар сақлаб қолиниши белгилаб қўйилган. Шунингдек, фуқаро Қ.Х Ўзбекистон Республикасининг ҳарбий қисмида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган.
Шу сабабли Кадастр агентлиги Жиззах вилоят бошқармасининг масъул ходими Қ.Холмуродовга юқоридаги Ҳукумат қарори талаблари асосида ҳарбий ва махсус унвонлар учун қўшимча устамалар тўлаб бериш юзасидан тақдимнома таъсир чораси киритилиб, натижада фуқаро Қ.Хга ҳар ойда тегишли устама пуллари тўлаб берилиши таъминланди.
Улашиш:
Бошқалар
Раддия бериш ва жавоб қайтариш ҳуқуқи
Раддия ёки жавоб газеталарда улар олинган кундан эътиборан бир ой ичида, бошқа даврий нашрларда навбатдаги сонда эълон қилиниши шарт.
Қандай тоифа шахсларга санатория учун бепул йўлланма берилади?
Меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасида улар билан бирга истиқомат қилувчи пенсия ёшига етган оила аъзоларига бир марталик бепул йўлланма берилади.
Жисмоний ва юридик шахслар учун адвокат билан шартнома тузишда билиши зарур бўлган муҳим фактлар
Адвокат билан тузиладиган шартнома — ҳуқуқий хизматлар кўрсатиш жараёнини тартибга соладиган асосий ҳужжат ҳисобланади.
Электрон рецепт қандай ёзиб берилади?
Низомга кўра, рецепт билан бериладиган дори воситалари Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган бўлиши керак.