Ҳуқуқ
17.07.2026
55

Агар қарздор ўз мажбуриятини бажармаса, кредитор ўз талабини гаровга қўйилган мол-мулк ҳисобидан қондириш ҳуқуқига эга. Бироқ бундай ундирув ҳар доим ҳам бир хил тартибда амалга оширилмайди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 280-моддаси ушбу масалани батафсил тартибга солади.
Гаровга қўйилган кўчмас мулк (уй-жой, бино, ер участкаси ва бошқалар) ҳисобидан ундирув, одатда, суд қарори асосида амалга оширилади.
Аммо гаров шартномасида бу алоҳида назарда тутилган бўлса ёки қарздор мажбуриятни бажармаганидан кейин тарафлар нотариал тасдиқланган алоҳида келишув тузган бўлса, кредитор судга мурожаат қилмасдан ҳам ундирувни амалга ошириши мумкин.
Шу билан бирга, агар бундай келишув бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини бузса, манфаатдор шахс судга мурожаат қилиб, уни ҳақиқий эмас деб топишни сўраши мумкин.
Автомобиль, ускуналар, техника ва бошқа кўчар мол-мулк гаровга қўйилган бўлса, кредиторнинг талаби, одатда, суд ҳужжати асосида қондирилади.
Бироқ гаров шартномасида бошқача тартиб белгиланган бўлса ёки қонун бунга йўл қўйса, гаровга олувчига топширилган мол-мулк ҳисобидан ундирув судсиз ҳам амалга оширилиши мумкин.
Қуйидаги ҳолатларда ундирув фақат суд қарори асосида амалга оширилади:
— гаров шартномасини тузиш учун қонунга кўра бошқа шахс ёки давлат органининг розилиги (ёки рухсати) талаб этилган бўлса ва тегишли тартиб қўлланилиши зарур бўлса;
— гаров предмети тарихий, илмий, бадиий ёки бошқа маданий қимматга эга мол-мулк бўлса;
— гаровга қўювчи бедарак йўқолган бўлса ва унинг турган жойини аниқлашнинг имкони бўлмаса.
Фуқаролик кодексининг 280-моддасига кўра, гаровга қўйилган мол-мулкни ундирувга қаратишнинг асосий усули — суд орқали амалга оширишдир. Бироқ айрим ҳолларда гаров шартномаси ёки нотариал тасдиқланган келишув асосида судга мурожаат қилмасдан ҳам ундирув амалга оширилиши мумкин. Шу билан бирга, қонунда алоҳида кўрсатилган айрим ҳолатларда ундирув фақат суд қарори билан амалга оширилиши шарт.
Зиёвуддин Намозов
Улашиш:
Бошқалар
Маъмурий жазони қўллаш, энг енгил жазони қўллаш асослари: муҳим 6 саволга жавоб
Маъмурий жазони қўллашда содир этилган ҳуқуқбузарлик хусусияти, ҳуқуқбузарнинг шахси, унинг айбдорлик даражаси, мулкий аҳволи, жавобгарликни енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлар ҳисобга олинади.
“Инсон ва қонун” – барчаси бир нашрда!
Агар шуларнинг ҳаммаси бир нашрда мужассам десак ишонасизми?
Давлат қарори билан мулк ҳуқуқи қачон бекор қилиниши мумкин?
Фуқаролик кодексининг 206-моддасига кўра, давлат органлари мулкдорнинг мол-мулкини истаган вақтда ёки асоссиз равишда олиб қўйиши мумкин эмас.
Банк мижоз учун эмас(ми?)
Навоий вилоятидаги банклардан бирининг туман филиали мутассадиларининг лоқайдлиги туфайли бир оила бошпанасиз, сарсон-саргардон.