currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларГермания гиёҳванд моддани қисман қонунийлаштирди

Германия гиёҳванд моддани қисман қонунийлаштирди

Ўзбекистон

calendar

17.08.2023

eye

995

Германия гиёҳванд моддани қисман қонунийлаштирди

Германия ҳукумати наша етиштириш ва ундан фойдаланишни қисман қонунийлаштириш бўйича қонун лойиҳасини қабул қилди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазири Карл Лаутербах хабар берган. Вазирнинг сўзларига кўра, бу ташаббус қатор муаммоларни ҳал қилишга ёрдам беради. Улар орасида наша истеъмоли кўпайгани, бу борадаги жиноятлар сонининг кўпайиши ҳам бор. Лаутербахга кўра, қонунийлаштириш истеъмолчиларни қора бозордан ҳимоя қилади ва назорат остида тарқатиш соғлиқ учун хавфларни камайтиради. Шу билан бирга, вазир “ҳеч ким қонунни нотўғри тушунмаслиги керак”, деб таъкидлаган. “Нашадан фойдаланиш қонунийлаштирилади. Лекин уни истеъмол қилиш ҳали ҳам хавфли”, — деди Германия Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари. Унинг қўшимча қилишича, яқин вақт ичида лойиҳа муҳокама қилиниб, қонун йил охиригача кучга кириши мумкин. Германияда нашадан фойдаланишни қонунийлаштириш лойиҳаси 2022-йил октябрь ойида Европа Комиссиясига тақдим этиш учун тайёрланган. Соғлиқни сақлаш вазири ўшанда бу муаммони 2024 йилда ҳал қилиш мумкинлигини айтган эди. Жорий йилнинг апрель ойида Германия ҳукумати нашани қонунийлаштириш режаларини тақдим этди. Қонун лойиҳасига кўра, 18 ёшга тўлган истеъмолчилар оғирлиги 25 граммгача ва учта ўсимликкача бўлган гиёҳвандлик моддасини сақлаганлик учун жиноий жавобгарликка тортилмайди. Бундан ташқари, наша шахсий истеъмол учун 500 кишигача бўлган махсус уюшмаларда етиштирилиши мумкин. Бундай уюшмалар аъзоларига препаратни биргаликда етиштириш ва уни ўзаро тақсимлаш учун рухсат берилади. Шу билан бирга, тарқатиш кунига 25 грамм ва ойига 50 грамм билан чекланади.

Улашиш:

Бошқалар

13-ноябр 2025, 11:22
863

Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб

Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.


24-октябр 2025, 04:21
840

Шахс ўзининг хабарисиз номига кредит тузилишининг олдини олиши мумкин

Қонунчиликка кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими тузилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битими тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.


30-октябр 2025, 07:11
629

Никоҳ шартномаси — оиладаги ишончнинг кафолати

Никоҳ шартномаси — бу оддий қоғоз эмас.


23-октябр 2025, 05:22
533

Олий таълимда тарбиянинг янги устуни: Тьюторлик институти касбий босқичда

Қарорнинг энг муҳим янгилиги — тьюторлик лавозимининг мақомини оширишдир. Низомда тьюторлик асосий меҳнат фаолияти эканлиги аниқ белгиланди.

Мавзуга доир янгиликлар: