Ўзбекистон
11.03.2024
1 306
© Фото: АфишаУшбу иш ҳафтаси давомида Ўзбекистон бўйича беқарор об-ҳаво сақланиб туради.
Бугун, 11 март куни ҳудуднинг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида, куннинг иккинчи ярмида Бухоро, Навоий вилоятларида ва кечга томон Қашқадарё, Самарқанд вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ҳаво ҳарорати 15-20 даража илиқ атрофида бўлади.
Эртага 12 март куни республиканинг кўпчилик вилоятларида ёмғир ёғади. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати 8-13 даража илиққача пасаяди.
11-12 март кунлари республикнаинг айрим жойларида момақалдироқ бўлиши мумкин.
Чоршанба 13 март куни ёмғир ёғади, ёмғир асосан фақат кечаси ва эрталаб кузатилади, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Тошкент вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида кундуз куни ҳам ёмғир ёғиши мумкин.
14 мартда республиканинг марказий ва шарқий ҳудудларида жадаллиги асосан бироз бўлган ёмғир ёғади, айрим жойларда ёмғир қорга айланиши эҳтимоли бор. Республика шимолида ва жанубида ёғингарчилик кутилмайди.
13-14 март кунлари республика ҳудудига совуқ ҳаво массалари кириб келиши давом этади ва 14 мартга келиб, ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даража илиққача, кундузи 3-8 даража илиққача пасаяди.
15 мартда республиканинг барча ҳудудлари бўйича ёғингарчилик кутимайди. Ҳаво ҳарорати 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундузи 6-11 даража илиқ бўлади.
Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 11-12 мартда баъзи жойларда 15-18 м/с гача кучаяди.
Пойтахт Тошкентда бугун, 11 март куни кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 17-19 даража илиқ бўлади.
Эртага 12 мартда ёмғир ёғади. Шамол тезлиги 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-9 даража илиқ, кундузи 9-11 даража илиқ бўлади.
13-14 мартда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, 14 мартда ёмғир қорга айланиши мумкин. Ҳарорат кечалари 0-3 даража илиқ, кундуз кунлари 3-8 даража илиқ бўлади.
15 мартда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундузи 6-11 даража илиқ бўлади.
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Янги ҳафта қандай об-ҳаво билан бошланиши маълум қилинди
15 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди.
Ҳафта давомида беқарор об-ҳаво кузатилади
Ўзгидромет 8-14 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Дам олиш кунлари ҳарорат кўтарила бошлайди
Мартнинг сўнгги кунлари учун об-ҳаво прогнози эълон қилинди.
Ўзбекистонликларни келгуси ҳафтада қандай об-ҳаво кутмоқда?
Ўзгидромет 18-20 март кунлари кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.