Ўзбекистон
08.04.2024
1 262

Бугун, 8 апрель кундузи республика ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва жуда илиқ об-ҳаво сақланиб туради, ҳарорат 22-27 даража, жанубда 30 даражагача бўлади.
Фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ва Навоий вилояти шимолида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин.
Эртага, 9 апрель куни Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади ва ҳаво ҳарорати 15-20 даражагача пасаяди. Бухоро, Навоий вилоятларида фақат кечаси ва эрталаб бироз ёмғир ёғиши мумкин. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати 15-20 даражагача пасаяди.
10-11 апрелда Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати яна 22-27 даражагача, жанубда 30 даражагача кўтарилади.
12-14 апрель кунлари беқарор об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда момақалдироқ бўлади. Ҳарорат асосан кечалари 7-12 даража, кундуз кунлари 18-23 даража бўлади. Республика шимолида ёмғир ёғиши эҳтимоли кам.
Тоғли ҳудудларда 9 ва 12-14 апрель кунлари вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, баланд тоғларда қор) бўлади. Қор кўчиши хавфи сақланиб туради.
Республиканинг айрим жойларида шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.
Пойтахтда бугун кундузи ҳаво асосан бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 24-26 даража бўлади.
9 апрелда эрталаб ва куннинг биринчи ярмида вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ҳарорат 16-18 даража бўлади.
10-11 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 22-24 даража бўлади.
12 апрелда куннинг иккинчи ярмида ва 13-14 апрель кунлари вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ҳарорат 18-23 даража бўлади.
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Янги ҳафта қандай об-ҳаво билан бошланиши маълум қилинди
15 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди.
Дам олиш кунлари ҳарорат кўтарила бошлайди
Мартнинг сўнгги кунлари учун об-ҳаво прогнози эълон қилинди.
Ўзбекистонликларни келгуси ҳафтада қандай об-ҳаво кутмоқда?
Ўзгидромет 18-20 март кунлари кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Ҳафта давомида ҳаво ҳарорати пасайиб кетади
11-15 март кунлари кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди.